Европа Иттифоқи ядро шартномасини сақлаб қолиш тарафдори

Европа Иттифоқи ядро шартномасини сақлаб қолиш тарафдори

Европа Иттифоқи Эрон ядро дастури бўйича мавжуд шартномани сақлаб қолиш учун барча зарур чора-тадбирларни кўради. Бу ҳақда  Брюсселда бўлиб ўтган матбуот конференциясида Еврокомиссия вакиласи Дана Спинан баёнот берди.

10 январь куни ўтадиган Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари шошилинч йиғилишида Эрон атрофидаги вазият ва минтақани барқарорлаштириш масаласи муҳокама қилинади.  Йиғилиш арафасида ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель шундай баёнот берди: “Эрон ядро дастури бўйича кенг кўламли фаолияти режаси бугунги кунда ҳар вақтдагидан кўра муҳимроқ”.

Шунингдек, БоррЕль бу масалани муҳокама қилиш учун Брюсселга Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифни ҳам таклиф қилган.  

ДАНА СПИНАН, ПРЕДСТАВИТЕЛЬ ЕВРОКОМИССИИ:

 - Европа Иттифоқи дипломатиияси раҳбари Жозеп Боррель айтгани каби, биз кенг кўламли фаолияти режаси шартномаси талабларини сақлаб қолиш учун бор кучимизни сарфлаймиз. Яқин кунларда салбий оқибатларга олиб келувчи кескинлашишнинг олдини олиш учун барча кучлар сафарбар қилинади.

Фото: focus.ua