Эксперт: Эрон ва АҚШ ўртасида уруш бошланиш эҳтимоли кам

Икки мамлакат ўртасида кучайиб бораётган зиддият жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солди. Давлат раҳбарлари шошилинч йиғилишлар чақиришяпти, юзага келган вазият хусусида ўз фикрларини айтяпти. Экспертлар эса ўз навбатида йирик тўқнашувга чап бериш мумкинлигига умид боғлашяпти.

ФАРХАД ИБРАГИМОВ, "ВАЛДАЙ" ХАЛҚАРО КЛУБИ ЭКСПЕРТИ:

 - Агар бугунги кунда Вашингтон Эрон етказган зарба натижасида бирорта америкалик аскар ёки америкалик ҳалок бўлганини тан олганида casus belli, яъни олдиндан айтиш имконсиз бўлган оқибатларга олиб келувчи Эрон-Америка уруши учун сабаб топилган бўларди. Америкаликларнинг бундай қадам қўйишни истамаслиги табиий, эронликлар ҳам уруш бошламоқчи эмас.

Европа Иттифоқи ҳам томонларни музокара юритишга чақирмоқда. Еврокомиссия вакиллари Эрон атрофидаги вазият юзасидан шошилинч йиғилиш ўтказди.  Урсула фон дер Ляйен Қўшма Штатлар ва Эронни қурол ишлатишни тўхтатишга чақирди.

УРСУЛА ФОН ДЕР ЛЯЙЕН, ЕВРОКОМИССИЯ РАҲБАРИ:

 - Мулоқот майдони очилиши учун қурол ишлатишдан дарҳол воз кечиш керак. Биз музокараларни янгидан бошлаш учун барча зарур чораларни кўришимиз зарур. Юзага келган вазият Европа Иттифоқи учун транспорт, энергетика, миграция, иқтисодий ривожланиш соҳаларида салбий оқибатларга олиб келади.

Айни вақтда мамлакатлар орасидаги зиддият дунё иқтисодиётига нефть нархи кўтарилиши билан таъсирини кўрсатди. WTI маркали “қора олтин” нархи бир баррелга 65 долларни ташкил қилди. Брент маркаси нархи деярли 70 долларга етди.

Фото: ztb.kz