Қозоғистон жаҳон саҳнасида: 2019 йил якунлари

Қозоғистон 2019 йилда жаҳон сиёсатидаги нуфузли ва тўла ҳуқуқли иштирокчи эканлигини яна бир марта тасдиқлади. Республика рўёбга чиқарган ташаббус ва кенг кўламли акциялар бунга шоҳидлик беради. Қозоғистон Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев танлаган сиёсат йўналиши муддатидан аввалги Давлат раҳбари сайловларидан кейин ҳам ўзгармади.

ПАН ГИ МУН, БМТ БОШ КОТИБИ/2007-2016 ЙЙ./:

- Нурсултон Назарбоев улкан мерос қолдирмоқда. Ўз раҳбарлиги даврида у тинчлик, барқарорлик ва доимий тараққиёт масалаларини илгари сурди. Минтақада осойишталик-хавфсизлик ҳамда бошқа глобал масалаларда маслаҳат керак бўлганида, мен айнан шу инсонга мурожаат этардим.

МАЙКЛ ГИФФОРД, БУЮК БРИТАНИЯНИНГ ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ЭЛЧИСИ:

- Ўйлайманки, янги президент даврида ҳам ташқи сиёсатни шакллантириш, иқтисодий стратегияда узвийлик ва ворислик сақланиб қолади, шунингдек, давлатларимиз ўртасида савдо-инвестициявий алоқалар ривожланишда давом этади. Мен буни муҳим деб ҳисоблайман.

Тугаётган йил давомида республика яна бир марта йирик мулоқот майдончаси сифатида самарадорлигини исботлади. Нур-Султонда Сурия муаммосини бартараф этишга доир музокараларнинг уч раунди ўтди.

Жорий йилда Қозоғистон муваффақиятли операция - «Жусан»ни амалга оширди. Унинг доирасида Суриядан 600 одам, шу жумладан, 406 бола қайтариб олиб келинди. Яқин Шарқдаги уруш ҳаракатлари ҳудудидан ўз фуқароларини қайтариш ва уларни жамиятга интеграция қилиш тажрибаси жаҳонда юксак баҳоланди.

ГУНИЛЛА ВОН ХАЛЛ, ШВЕЦИЯЛИК ЖУРНАЛИСТ:

- Қозоғистоннинг бу тажрибаси бошқа мамлакатлар учун жуда қизиқарли. Европа Иттифоқининг аксарият давлатлари уруш ҳудудидаги ўз фуқароларини қайтариб олмади, сиз эса аксинча иш тутдингиз. Бунда жуда яхши реабилитация дастури ишлаб чиқилган, олижаноблик намунаси намойиш этилди. Мен буни Ғарбий Европа мамлакатларига кўрсатишни истардим. Фуқароларни уйига қайтариш – айни вазиятдаги энг яхши ечим, акс ҳолда вазият мураккаблашиб кетади.

Қозоғистон келгусида ҳам кўплаб халқаро ташкилотларнинг фаол аъзоси бўлиб қолаверади. Мамлакатимиз минтақада ва глобал миқёсда хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган ташаббусларни илгари суриш, қўллаб-қувватлашга тайёр.

Фото: elitar.kz