Астана жараёни давом этяпти

Бугун ва эртага Нур-Султонда Сурия бўйича юқори даражадаги 14-учрашув бўлиб ўтади. Барча иштирокчилар бу музокараларда иштирок этишини тасдиқлади. Улар қаторида кафолатловчи давлатлар - Россия, Туркия ва Эрон, шунингдек, Сурия ҳукумати ва мухолифияти бор.

Барча томонлар иштирокида зтадиган Пленар йиғилиш 11 декабрга мўлжалланган. Иштирокчилар Суриядаги вазиятни яхшилаш,  аҳолига гуманитар ёрдам кўрсатиш ва бедарак йўқолганларни излаш ҳамда қочоқларни қайтаришни кўзда тутади.

АЙБЕК СМАДИЯРОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ РАСМИЙ ВАКИЛИ:

- Учрашувларда Ташкилот Бош котиби Сурия бўйича махсус элчиси Гейр Педерсен раҳбарлигидаги БМТ делегацияси кузатувчи сифатида қатнашади. Россия делегациясига Россия Федерацияси президентининг Сурия бўйича махсус вакили Александр Лаврентьев раҳбарлик қилади. Эрон Ислом Республикаси делегациясига мамлакат ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича катта ёрдамчиси Ҳусайн Жабарий Ансорий етакчилик қилади.

Фото: iz.ru