Нур-Султонда халқаро парламент анжумани бўлиб ўтди

Келаси йил Қозоғистонда президентлик лавозими амалга киритилганига 30 йил тўлади. Ўтган давр мобайнида давлат халқаро саҳнада ўз мавқеини мустаҳкамлаб олди ва Марказий Осиё минтақасида иқтисодий жиҳатдан пешқадамликка эришди.

Пойтахтда бўлиб ўтган «Президентлик лавозими: Қозоғистон модели» халқаро парламент анжуманида хорижлик аналитиклар глобал ва тинчлик ўрнатишга қаратилган Элбоши ташаббусларини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбирда қатор хорижий давлатлар - АҚШ, Швеция, Франция, Сербия, Болгария, Туркия, Татаристон, Озарбайжон, Қирғизистон ва Монголиядан парламентарий ва экспертлар иштирок этди. Панель сессияларда иштирок этган делегатлар Қозоғистоннинг йил сайин тобора ортиб бораётган халқаро обрў-эътиборини алоҳида кўрсатди.

ФАРИД МУХАМЕТШИН, ТАТАРИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ КЕНГАШИ РАИСИ:

- Бизнинг мамлакат Нурсултон Абишевич ташаббусларини қўллаб-қувватлайди. Татаристонда ҳам Қозоғистон халқи Ассамблеясига монанд лойиҳа рўёбга чиқарилган. Этнослараро тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган ижтимоий ташкилот тузиш ғоясини бугунги кунда бутун дунё қўллаб-қувватлайди. Мамлакатимиз кўп миллатли. Бу асосий тузилма, дунёда тенги йўқ модель, у турли илдиз, анъана, миллат, дин ва эътиқодга мансуб мамлакат халқини бирлаштира олди. Ва биз уни ўзимизда жорий этдик.  Қозоғистоннинг тинчлик ташаббуслари мамлакатимизда кенг миқёсда қўллаб-қувватланади.

ВЕСЕЛИН МАРЕШКИ, БОЛГАРИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ЙИҒИНИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ:

- Қозоғистон Европа Иттифоқи таркибидаги Болгария Республикасининг Марказий Осиё минтақаси давлатлари орасида энг муҳим стратегик ҳамкорларидан бири. Ўзаро муносабатларимиз йил сайин яхшиланяпти ва янги сифат даражасига кўтарилмоқда. Таъкидлаш жоизки, ўртамиздаги икки томонлама алоқалар ривожига Биринчи Президент - Элбоши Нурсултон Назарбоев улкан ҳисса қўшган. У таклиф этган ташаббуслар бугунги кунда давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан рўёбга чиқарилмоқда.

Фото: shn.tatarstan.ru