«Астана Клуб» глобал мулоқот форматида ўтмоқда

Глобал мулоқот – замонавий таҳликаларни бартараф этишнинг самарали шакли. Зеро, бундай хатарлар камайгани йўқ – улар фақат вақт ўтиши билан шаклини ўзгартиряпти, холос. Сиёсатчи, иқтисодчи ва аналитиклар  «Астана клуб» бешинчи юбилей йиғилишида икки кундан буён давлатлар тараққиёти истиқболлари, геосиёсат, иқтисодий тенденциялар ва олдинда кутаётган хатарлар тўғрисида фикр алмашмоқда. Жаҳон муаммоларини ўрганиш Стокгольм халқаро институти директори Дэн Смит телеканалимизга берган интервьюсида таъкидлашича, замонавий халқаро муносабатлардаги муаммо мамлакатлар ўртасида ўзаро тушунмовчилик ва ишончсизлик туфайли юзага келяпти. Ва уларни ҳал этиш учун самарали мулоқот майдончалари зарур.  Бу ишда Қозоғистоннинг улкан ва амалий тарзда синалган тажрибаси бор, деб кўрсатиб ўтди эксперт.

ДЭН СМИТ, ЖАҲОН МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ СТОКГОЛЬМ ХАЛҚАРО ИНСТИТУТИ ДИРЕКТОРИ:

- Яқин Шарққа тааллуқли масалалар, шунингдек, замонавий технологиялар, атроф-муҳитдаги ўзгаришлар каби хатарлар миллий чегараларни тан олмайди. Жаҳоннинг бирор давлати, ҳатто АҚШ, Хитой ва Россия каби ривожланган, қудратли давлатлар ҳам бу муаммоларни мустақил ҳал этолмайди. Биз мазкур ва бошқа глобал масалаларни фақат ҳамкорлик ҳамда мулоқот йўли билан ҳал қила оламиз.

Фото: ktk.kz