“Астана-Клуб”да Евроосиё учун хатарлар топ-ўнталиги рейтинги тақдим этилди

Очиқ мулоқот ва глобал ҳамкорлик – иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий зиддиятларга барҳам беришнинг амалий имконияти. «Астана Клуб» бешинчи йиллик мажлисида шу ҳақда сўз борди.

Эслатамиз, форум доирасида «Евроосиё учун 2020 йилда юзага келиши мумкин бўлган хатарлар 10 талиги» рейтинги тақдим этилган. Асосий таҳликалар қаторида террористик хавф, қуролланиш пойгаси, иқлим ўзгаришлари, савдо урушлари, янги технологиялар соҳасида устунликка эришиш мақсадидаги курашлар кўрсатиб ўтилган. Экспертлар айни вақтда жаҳонда ўзаро ишонч шароити путурдан кетганини айтмоқда.

ЭВАН ФЕЙГЕНБАУМ, КАРНЕГИ ЖАМҒАРМАСИ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ /АҚШ/:

- Бугунги кунда давлатлар ўртасида ишонч масаласи муаммога айланяпти. Мазкур рейтингга киритилган мисоллардан бири Америка ва Хитой орасидаги муносабатлар. Замонавий шароитларда рақобат муаммоларини ҳал этиш учун таклифлар киритиш зарур. Шуни ҳам айтиш керакки, иқтисодий интеграция давлатлар ўртасида ишонч тақчиллиги вазиятида тарангликни юмшатиши мумкин.

Йиғилишнинг иккинчи кунида мулоқот майдончаси иштирокчилари Марказий Осиёда ҳамкорликнинг янги механизмларини муҳокама қилди.

ЖЎЎМАРТ ЎТЎРБАЕВ, ҚИРҒИЗИСТОННИНГ СОБИҚ БОШ ВАЗИРИ:

- Шундай юксак даражадаги форумни ташкил этгани учун мен Қозоғистондан жуда миннатдорман. Биз бу ерда Марказий Осиёнинг умумий истиқболларини муҳокама қиламиз. Жорий йилда бешинчи учрашув бўлиб ўтмоқда. Бу эса мазкур формат барқарорлигини кўрсатади. Бизга Марказий Осиё бўйича шу каби анжуманлар жуда муҳим.

Эртага бўлиб ўтадиган сессияларда Евроосиё давлатларидаги энг долзарб трендлар муҳокамаси давом этади. Чунки жаҳон экспертлари бугунги кунда глобал ўсиш маркази Катта Евроосиё ҳудудига кўчаётганини алоҳида кўрсатиб ўтмоқда.

Фото: inbusiness.kz