Нур-Султон шаҳрида «Астана Клуб» тадбири бўлиб ўтади

Нур-Султон шаҳрида жаҳоннинг 30 мамлакати экспертлари глобал ҳамкорликка ёндашувнинг янги йўлларини муҳокама қилади.

Эслатамиз, нуфузли майдончанинг бешинчи йиллик йиғилиши 11-12 ноябрда ўтказилади. Иштирокчилар жаҳондаги тартиблар, иқтисодиётнинг ўсиш йўллари, шунингдек, кўз олдимизда авж ола бошлаган глобал технологик пойга мавзуларини кўриб чиқади.

Бундан ташқари, ядровий қуролсизланиш ва Евроосиё давлатлари ҳамкорлиги янги формати масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган. Йиғилиш доирасида 2020 йилда минтақа учун мавжуд бўлган таваккаллар ўнлиги юзасидан халқаро тадқиқот натижалари тақдим этилади.

ЕРЖАН САЛТИБАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ ЖАМҒАРМАСИ ҚОШИДАГИ ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА СИЁСАТИ ИНСТИТУТИ ДИРЕКТОРИ:

- Жаҳоннинг 30 давлатидан 50 дан ортиқ одам келади. Улар қаторида Нобель тинчлик мукофоти соҳиби, 10 тача собиқ ҳукумат раҳбарлари, амалдаги ташқи ишлар вазирлари, асосий онг марказлари, шу жумладан, Карнеги жамғармаси, Хитой, Россия йирик марказлари, ишлаётган сиёсатчилар, масалан, Россия разведкасининг собиқ етакчиси, Давлат думаси қўмитаси раҳбари ва бошқалар бор. Европанинг барча йирик давлатларидан нуфузли сиёсатчи арбоблар ташрифи кутиляпти, қатнашчилар Евросиё мамлакатлари ўртасида шундай мулоқот шаклланишидан манфаатдор.

Фото: informburo.kz