Беларусь президенти Александр Лукашенко расмий ташриф билан Қозоғистонга келди

Беларусь президенти Александр Лукашенко расмий ташриф билан Қозоғистонга келди

Қозоғистон давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев ўз қароргоҳида Беларусь Президенти Александр Лукашенко билан учрашди. Юқори мартабали меҳмонни фахрий қоровул кутиб олди. Расмий маросимда Миллий гвардия оркестри Қозоғистон Республикаси ва Беларусь Республикаси мадҳияларини ижро этди. Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенконинг Қозоғистон республикаси пойтахтига икки кунлик расмий ташрифи “Мангу олов” ва “Ватан ҳимоячилари” монументи пойига гулчамбар қўйиш билан бошланди. Шуни ҳам айтиш керакки, бугунги учрашувлар тор доирада ва кенг таркибда ўтиши режалаштирилган. Уларда саноат кооперациясини кенгайтириш, иқтисодиётнинг турли соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш истиқболлари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

ҚОСИМ-ЖЎМАРТ ТЎҚАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ:

- Биз беларусь делегацияси ташрифидан жуда мамнунмиз. Бу мамлакат билан Қозоғистонни анъанавий дўстлик, ҳамкорлик ришталари боғлайди, халқларимиз бир-бирини ҳурматлайди ва бу тарихий йўлимиз туфайли олдиндан белгиланган. Ҳурматли Беларусь Республикаси президенти Александр Григорьевич Лукашенко раҳбарлигидаги ташриф мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни муҳокама қилиш, зарурат туғилганида унга туртки бериш учун яхши имконият. Ҳозиргина ёпиқ форматда ўтган юзма-юз учрашувда биз асосий муаммоли масалаларни муҳокама қилдик. Зеро, ҳатто бир-бири билан энг яқин муносабатлар ўрнатган давлатлар орасида ҳам муҳокама қилиш, аниқлаш, энг муҳими, ҳал қилиш зарур бўлган масалалар чиқиб туради.

Фото: tengrinews.kz