Александр Лукашенко «Хабар» Агентлигига интервью берди

Александр Лукашенко «Хабар» Агентлигига интервью берди

Беларус Президенти Александр Лукашенко Қозоғистонга расмий ташрифи арафасида «Хабар» Агентлигига эксклюзив интервью берди.

Бошқарув раиси Ерлан Бекхожин билан суҳбатда Александр Лукашенко Минск ва Нур-Султоннинг келгуси алоқалари ҳақидаги фикрлари билан бўлишди, шунингдек, икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг асосий босқичлари шаклланишини эсга олди. Беларус президенти и ЕОИИ таъсирини ҳам таъкидлади. У иқтисодий интеграция давлатлараро савдонинг жадал ўсишига олиб келганини таъкидлади. Бундан ташқари, Александр Лукашенко Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон ва Беларусь муносабатларида изчилликни асраб қолгани ва оширганига урғу берди.

АЛЕКСАНДР ЛУКАШЕНКО, БЕЛАРУСЬ РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ:

 – Унинг сиёсати борича нафақат Қозоғистон ва Беларусь ўртасидаги белгиланган жараёнларни давом эттириш, балки умумий иқтисодий иттифоқимизни ривожлантиришга йўналтирилган. У бизнинг муносабатларимиздаги мавжуд жиҳатларни кучайтира олади. Асос бор, мақсад бор, биз унга амал қиламиз. Ишонаверинг, биз уни кенгайтирамиз. Бизнинг муносабатларимиз янада яхшиланади.

Фото: president.gov.by