Дариға Назарбоева Россия Федерациялари кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашди

Дариға Назарбоева Россия Федерациялари кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашди

Россияга қилинган расмий ташриф доирасида Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Дариға Назарбоева Россия Федерациялари кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашди. Томонлар икки тарафлама шерикликка оид – иқтисодийдан тортиб маданийгача бўлган қатор масалалар, шунингдек, икки давлат парламентлари тизимидаги ҳамкорликни муҳокама қилди. Улар кўп қиррали соҳаларда муносабат ўрнатган Қозоғистон ва Россия алоқалари жуда яқинлигини таъкидлашди. Дариға Назарбоева узвий равишда чегараолди ҳамкорлиги салоҳиятини ошириш зарурлигини кўрсатиб ўтди ва Қозоғистон-Россия орасидаги ўтиш пунктлари мақомини кўтариш зарурлигига эътибор қаратди. Шунингдек, чегарани кесиб ўтиш жараёни имкон қадар соддалаштирилиши зарур. Юқори палата раҳбари, бундан ташқари, паритет асосда виза режими ўрнатиш таклифини киритди. Сенат спикери чегараларни кесиб ўтувчи дарёлардан фойдаланишга алоҳида урғу берди.

ДАРИҒА НАЗАРБОЕВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКСИ ПАРЛАМЕНТИ СЕНАТИ РАИСАСИ:

- Сув оқимининг 80 фоизи Россия ҳудудида шаклланади ва Урал дарёси ҳавзасининг Қозоғистон қисмидаги сув сатҳи гидротехник ускуналар ишига боғлиқ. Гап шунчаки икки минтақа - Оренбург ва Уральск ўртасидаги муаммо ҳақида кетаётгани йўқ. Бу ерда гап мазкур муаммо Қозоғистоннинг бир неча вилоятларига таъсир қилаётгани, Россия Федерациясининг бешта губернияси ўртасида иқтисодий алоқалар ривожланишига таъсир кўрсатиши ҳақида.

ВАЛЕНТИНА МАТВИЕНКО, РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ ФЕДЕРАЦИЯ КЕНГАШИ РАИСАСИ:

- Бизнесимиз қулай сиёсий вазиятни, умуман олганда, мамлакатларимиз орасидаги дўстона муносабатларни  сезиб ва кўриб турган ҳолда ўз йўли билан ҳамкорлик имкониятларини топа олиши жуда муҳим. Бизда бугуннинг ўзида 6,5 мингдан зиёд қўшма корхона барпо этилган. Тўпланиб келаётган Россия инвестициялари 13 миллиарддан, Россия иқтисодиётига кирган Қозоғистон инвестициялари 4 миллиарддан ошган.

Фото: eadaily.com