Нурсултон Назарбоев Украина Президенти билан учрашди

Нурсултон Назарбоев Украина Президенти билан учрашди

Нурсултон Назарбоев Токиода Украина Президенти билан учрашди. Элбоши суҳбат давомида ушбу давлатда юз бераётган воқеалар юзасидан хавотир билдирди. Украина жанубий-шарқидаги вазиятни тинч йўл билан изга солиш мамлакат тараққиёти учун муҳим. Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти билан суҳбатда Владимир Зеленский мамлакатда юз бераётган ўзгаришлар ҳақида ҳикоя қилди ва Нурсултон Назарбоевга дўст мамлакат – Украинага ташриф буюришни таклиф қилди.

НУРСУЛТОН НАЗАРБОЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ:

- Ҳар куни Украинадаги вазиятни кузатиб бораман. Мамлакатингизга бефарқ эмасман. Бир пайтлар икки йил давомида у ерда ўқиганим учунгина эмас, мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб мен юртингизнинг барча президентлари билан яхши таниш бўлганман.

ВЛАДИМИР ЗЕЛЕНСКИЙ, УКРАИНА ПРЕЗИДЕНТИ:

- Сиздан жуда миннатдорман. Ҳақиқатан яхши, иқтисодий ўзгаришлар зарур. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларини қайта тузяпмиз. Мамлакат бу ўзгаришларни узоқ кутган. Муҳими, сайловлар тинч йўл билан ўтиши. Бу жуда муҳим. Жаноб Тўқаевни бизга, Украинага таклиф қилгандим. Вазиятдан фойдаланган ҳолда, сизни ҳам юртимизга чақираман. Биз ҳамиша Қозоғистон Республикасини қўллаб-қувватлаганмиз ва сиздан миннатдормиз.

Фото: elbasy.kz