Нурсултон Назарбоев Японияга сафар қилди

Нурсултон Назарбоев Японияга сафар қилди

Қозоғистон Биринчи Президенти Японияга сафар қилди. Токиода Нурсултон Назарбоев император Нарухитонинг тахтга ўтириш маросимида иштирок этади.

ЕРЛАН БАУДАРБЕК ҚЎЖАТАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЯПОНИЯДАГИ ЭЛЧИСИ:

- Шу вақтгача 177 делегация келиши тасдиқланди. Япония ҳукумати ва Япония Бош вазири Нурсултон Назарбоевнинг Японияга мазкур сафарини юқори баҳолайди ҳамда миннатдорчилик изҳор этади, чунки бу тадбир муқаддас маросим, унда Элбошининг шахсан иштирок этиши Қозоғистон- Япония муносабатлари даражаси нақадар юксаклиги ва стратегик аҳамиятини кўрсатади.

Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон ва Япония 27 йил муқаддам ўзаро дипломатик муносабат ўрнатган. Ўтган давр мобайнида мамлакатлар яхши бизнес-ҳамкорларга айланди. Шуни ҳам айтиш керакки, икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 2019 йил шу давригача деярли бир миллиард долларни ташкил қилди. Мамлакатимизга киритилган япон инвестициялари 6 миллиард доллардан зиёд кўрсаткичга етди. Япония хорижлик инвесторнинг пешқадам еттилигига киради. Қозоғистонда нефть-газ, металлургия, молия, автомобилсозлик соҳаларида 77 япон корхонаси ишлаб турибди.