Қозоғистон Президенти Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Қозоғистон раҳбари Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирини қабул қилди. Томонлар икки мамлакат ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ва келгуси стратегик ҳамкорлик истиқболлари, шу жумладан, олий даражада эришилган келишувлар рўёбга чиқарилишини муҳокама қилди. Давлат раҳбари савдо-инвестициявий ва технологик ўзаро муносабатлар, шунингдек, маданият-гуманитар алоқалар ривожи юксаклигини таъкидлаб ўтди. Корейс дипломати ўз навбатида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш имкони мавжудлигини тасдиқлади.

ҚОСИМ-ЖЎМАРТ ТЎҚАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ:

- Президентингизнинг жорий йил апрелидаги ташрифи жуда самарали бўлди. Ташриф давомида имзоланган “Янги шабада” дастури ҳар икки томон учун жуда муҳим ҳужжат ва у мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшимча туртки бера олади. Биз иқтисодиёт ва бизнесда ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдормиз.

КАН ГЁН ХВА, КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ:

- Биз сизнинг келгуси йил мамлакатимизга бўладиган ташрифингизни сабрсизлик билан кутяпмиз. Президентимизнинг Қозоғистон сафари натижалари кутганимиздек сермаҳсул бўлди. Ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга имкон яратувчи қатор шартномалар тузилди. Бугунги кунда улар давлатларимиз тегишли ташкилотлари томонидан рўёбга чиқарилмоқда. Ҳаммаси кўнгилдагидек давом этяпти. Сизнинг Корея Республикасига сафарингиз  янги уфқлар очиши учун ҳеч нарсани аямаймиз.  

Фото: Ақорда