Нурсултон Назарбоев Турк кенгаши VII саммитида иштирок этди

Нурсултон Назарбоев Турк кенгаши VII саммитида иштирок этди

Боку шаҳрида Турк кенгаши еттинчи саммити бошланди. Озарбайжон пойтахтига давлат раҳбарлари ташриф буюрди. Фахрий меҳмонлар қаторида Қозоғистон Биринчи Президенти ҳам бор. Элбоши қатор икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Қирғизистон раҳбари билан Нурсултон Назарбоев турк интеграциясини янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Озарбайжон Президенти билан суҳбатда – Турк кенгаши доирасида ўзаро алоқаларни кенгайтириш зарурлиги тилга олинди.

Бугун Элбоши Туркия Республикаси раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғон билан учрашиши маълум қилинган. Таъкидлаш жоизки, саммитда қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. Улар қаторида Нурсултон Назарбоевни Турк кенгаши фахрий раиси этиб сайлаш тўғрисидаги қарор ҳам бор. Зеро, айнан Қозоғистоннинг Биринчи Президенти ташаббуси билан туркийзабон мамлакатлар олий даражада бир-бирига яқинлаша бошлаганди.

Фото: Твиттер