Ашхободда МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Ашхободда МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда

Ашхободда МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгаши навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтяпти. Халқаро учрашувда Қозоғистон Президенти иштирок этяпти. Тор доирадаги йиғилишда Қосим-Жўмарт Тўқаев ўзаро фойдали алоқаларни янада ривожлантириш юзасидан ўз фикрини билдирди. Шу жумладан, давлат раҳбари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги аъзолари қаршисида турган устувор вазифа савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш эканлигини таъкидлади.

ҚОСИМ-ЖЎМАРТ ТЎҚАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ:

 - Ҳамдўстлик давлатлари оддий бўлмаган, аммо жуда муҳим жараёндан ўтиши – ўзгараётган реалликка мослашишиши зарур. Барчангизга маълум, Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти ташаббуси билан биз МДҲни структуравий модернизациялашга киришгандик. Бугунги кунда ҳамдўстлик мамлакатларини янада ривожлантириш ва иқтисодий тараққиёт концепциясини актуаллаштириш бўйича иш бошланди. Мен бу йўналишда ҳаракат қиламан.

Бундан ташқари, электрон тўловлар улушини ошириш, эркин савдо хизматларини фаоллаштириш ҳам Давлат раҳбари тилга олган ташаббуслар қаторида айтиб ўтилди. Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаев МДҲ мамлакатлари ҳудудида “Ҳамдўстлик визаси” номли ягона тартиб жорий этиш масаласини  илгари сурди. У Шенген визаси каби бир шаклда ишлаши мумкин ва хорижлик фуқароларнинг барча ҳамдўстлик  мамлакатларига ташриф буюриши учун имконият яратган бўларди.

Фото: Хабар 24