Қозоғистон Афғонистонга 80 миллион долларлик кўмак кўрсатган

Марказий Осиё давлатлари Афғонистонда барқарорликка эришиш юзасидан сезиларли ютуқларга эришди. Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти давра суҳбатида шу ҳақда айтиб ўтилди. Тадбир давомида халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари Ислом Республикасига кўрсатилаётган ёрдам ҳақида маълумот берди. Шу жумладан, бу ишга республикамиз ҳам салмоқли ҳисса қўшяпти. Бугунги кунгача Қозоғистон Ислом Республикаси иқтисодиётига 80 миллион доллар киритган. Шундан 26 миллиони – гуманитар ёрдам сифатида тақдим этилган. Берилаётган асосий кўмак қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларини ривожлантириш, таълим соҳасини яхшилашга йўналтирилди.

СТАНИСЛАВ ВАСИЛЕНКО, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ АЛОҲИДА ТОПШИРИҚЛАР БЎЙИЧА ЭЛЧИСИ:

- Бу ерда Қозоғистон Афғонистонни ривожлантиришга сарфлаган умумий маблағ кўрсатилган. Биз мактаблар, кўприклар, темир йўл қурдик. Унга жами мавжуд факторлардан келиб чиққан маблағ ҳисобланди. Қозоғистон 1000 нафар афғонистонлик талаба учун сарфлаган 50 миллион доллар ҳам бу ерда ҳисобга олинган.

Фото: holanews.kz