Экспертлар: Қозоғистон Барқарор тараққиёт мақсадларига содиқлигини мунтазам намойиш қилиб келмоқда

Экспертлар: Қозоғистон Барқарор тараққиёт мақсадларига содиқлигини мунтазам намойиш қилиб келмоқда

Қозоғистон Барқарор тараққиёт мақсадларига содиқлигини мунтазам намойиш қилиб келмоқда. БМТнинг мамлакатимиздаги вакиллари фикрича, 2030 йилгача бўлган давр кун тартибига қўйилган вазифалар республиканинг 2050 йилгача мўлжалланган Стратегиясига эришишида  самарали  ёрдам беради. Эслатамиз, БМТ Бош Ассамблеяси 74-сессиясида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев халқаро хавфсизлик ва барқарор ривожланишга оид қатор ташаббуслар билан чиққанди. Шу жумладан, у Қозоғистонда очилган халқаро ташкилот биносида Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистон учун барқарор ривожланиш маркази ташкил этишни таклиф қилди. Бу ташаббус, экспертлар фикрича, минтақа учун алоҳида аҳамиятга эга.

НОРИМАСА ШИМОМУРА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ БМТ ДОИМИЙ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИСИ:

- Биз жаноб Тўқаевнинг БМТ майдончасидаги нутқини мамнуният ва қувонч билан кузатдик. У, жумладан, жорий йил апрелида мамлакат Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича биринчи форумни ўтказганини гапирди ва июль ойида уларнинг бажарилиши бўйича дастлабки миллий ҳисоботни тақдим қилди. Бундан ташқари, Барқарор ривожланиш мақсадларидан 90 фоизи Қозоғистон давлатининг стратегик муҳим ҳужжатларидан ўрин олган. Президент, шунингдек, мазкур мақсадларни молиялаштириш нақадар муҳимлигига эътибор қаратди.

Фото: Казинформ