Денуклеаризация бўйича қозоқ-корейс форуми бўлиб ўтди

Денуклеаризация бўйича қозоқ-корейс форуми бўлиб ўтди

Корея ярим оролини ядро қуролидан  тозалаш юзасидан иккинчи Қозоғистон-Корея форуми бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Қозоғистон Биринчи Президенти – Элбоши жамғармаси ва Корея фонди томонидан ҳамкорликда ташкил қилинди. Йиғилган экспертлар ядровий қуролсизланишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди. Шу жумладан, Корея яриморолини денуклеаризациялашга тўсқинлик қилаётган факторлар ҳам тилга олинди.

ИГОРЬ РОГОВ, ҚОЗОҒИСТОН БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ – ЭЛБОШИ ЖАМҒАРМАСИ ИЖРОИЯ ДИРЕКТОРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Асосий эътиборни мажбурлаш чораси сифатида кўрилаётган санкцияларга қаратмаслик керак. Балки бу чора-тадбирлар корейс масаласида бир мунча самара берадиган ҳолатлар ҳам бўлиши мумкин, аммо улар муаммони тўлиқ бартараф қилиш учун мутлақо етарли эмас. Мақсадга эришиш учун аввало ишонч чоралари зарур.

БАХИТ ДЮСЕНБАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ЭЛЧИСИ:

- Мазкур жараённи, Қозоғистон ва Корея экспертлари ўртасидаги мулоқот ва мунозараларни, бошқа давлатлар – Корея Халқ Демократик  Республикаси, Хитой экспертлар ҳамжамияти жалб этилиб, янада ривожлантиришга оид қизиқарли ғоялар билдирилди.

Таъкидлаш жоизки, Қозоғистон ва Жанубий Корея ядро соҳасидаги мутахассислари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган, унга кўра Жанубий Корея мутахассислари Семей ядро полигонини ўрганяпти.