Арманистонда Қозоғистон фахрий консуллиги очилди

Арманистонда Қозоғистон фахрий консуллиги очилди

Арманистонда дастлабки Қозоғистон фахрий консуллиги иш бошлади. Ташкилот икки давлат орасидаги тадбиркорлик ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш йўналишида фаолият юритади. Ўтган йили давлатлар ўртасидаги товар айланмаси 13 миллион долларни ташкил қилган. Аммо ҳар икки давлат вакиллари бу кўрсаткични бир неча марта ошириш учун етарли имконият мавжудлигини таъкидлайди.

ТИМУР ЎРАЗАЕВ, ҚОЗОҒИСТОННИНГ АРМАНИСТОНДАГИ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИ:

- Бош мақсадимиз – икки мамлакат ўртасидаги товар айланмасини оширишгина эмас, аввало кичик бизнес ривожига шарт-шароит яратиш, ташқи алоқаларини кенгайтириш, Қозоғистон-Арманистон бизнес доираларида шериклар топишига ёрдамлашиш.

Фахрий консул вазифасини мамлакатдаги таниқли тадбиркор Арам Абраамян бажаради. Йирик тадбиркор эндиликда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

АРАМ АБРААМЯН,  ҚОЗОҒИСТОННИНГ АРМАНИСТОНДАГИ ФАХРИЙ КОНСУЛИ:

- Фахрий консуллик Қозоғистон фуқароларига барча турда консуллик хизмати кўрсатади. Зарурат туғилганда, турли ижтимоий ва бошқа муаммоларни ҳал қилишда ҳам ёрдамлашади. Бош вазифамиз – ўзаро иқтисодий алоқаларни ривожлантириш. Шу билан бирга, Арманистон халқини Қозоғистон маданияти билан таништиришни истаймиз. Мазкур ниятлар билан, ўзаро маълумот алмашиш имкониятини кенгайтириш учун Вайоц Дзор минтақасида мазкур консуллик очилди.

Арам Абраамян Нур-Султон шаҳрида фахрий консуллар съездига отланади, у тадбирдан сўнг Қозоғистон минтақаларини айланиш ниятини билдирди.

Фото: Хабар 24