Қ.Тўқаевнинг АҚШ сафари давомида АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашди

Қ.Тўқаевнинг АҚШ сафари давомида АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашди

Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг АҚШ сафари давомида юқори даражадаги учрашувлар кўп бўлди.

Давлат раҳбари, шу жумладан, Америка Президенти Дональд Трамп, Молдова раҳбари Игорь Додон, Люксембург Премьер-министри Ксавье Бетелль, Финляндия Президенти Саули Ниинистё билан учрашди.

Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар, маданий алоқаларни такомиллаштириш, устувор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди. Масалан, АҚШ билан учрашувда минтақа ва жаҳонда хавфсизликни таъминлаш борасида елкама-елка иш юритиш истаги айтилди, Финляндия билан транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг аҳамияти кўрсатиб ўтилди. Люксембург билан эса «Астана» халқаро молиявий маркази воситасида ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида келишилди.

Фото: Акорда