Нью-Йоркда Қосим-Жўмарт Тўқаев турли компаниялар вакиллари билан учрашди

Нью-Йоркда Қосим-Жўмарт Тўқаев турли компаниялар вакиллари билан учрашди

Нью-Йорк сафари доирасида Қосим-Жўмарт Тўқаев таниқли америкалик сиёсатчи, «Eurasia Group» таҳлил-консалтинг компанияси асосчиси ва президенти Ян Бреммер билан учрашди. Томонлар Технологик ривожланишнинг замонавий трендларини муҳокама қилди. Қозоғистон Президенти Ян Бреммерни «Astana Club» халқаро мулоқот майдончаси ишида қатнашишга чақирди.

Давлат раҳбарининг АҚШдаги икки томонлама учрашувлари «Goldman Sachs» президенти билан якунланди. Компаниянинг Қозоғистондаги фаолиятидаги асосий йўналишлар, шулар қаторида «Астана» халқаро молиявий маркази фаолияти доирасида ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Дэвид Соломонга мамлакатимизда амалга оширилаётган хусусийлаштириш жараёнидаги иштирок, шу жумладан, ўтган йили «Астана» биржаси акционерлари қаторига киргани учун миннатдорчилик билдирди.

ҚОСИМ-ЖЎМАРТ ТЎҚАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ:

- «Астана» халқаро молиявий маркази биржаси иштирокчиси бўлганингиз учун табригимни қабул қилинг. Компания юртимиздаги қатор лойиҳаларга эътибор қаратаётганидан хабардормиз. Масалан, «Қазмунайгаз», «Қазпочта» ҳамда «Самуриқ-Энержи» каби корхоналар айпиосида қатнашиш истагини билдирдингиз.

ДЭВИД СОЛОМОН, «GOLDMAN SACHS» КОМПАНИЯСИ ПРЕЗИДЕНТИ:

- Узоқ муддатли режалар асосида ҳамкорлик ўрнатиш зарур. Зеро, жуда муҳим ишларни амалга ошираётганингизга гувоҳ бўляпмиз. Бу жараёнда биз ҳам иштирок этяпмиз. 2020 йилдаги айпиога қатнашиш режалар рўёбга чиқишида имкон беради, деган фикрдаман.

Фото: Акорда