Қосим-Жўмарт Тўқаев БМТ форумида иштирок этди

Қосим-Жўмарт Тўқаев БМТ форумида иштирок этди

Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев Америка Қўшма Штатларидаги сафари давомида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти барқарор тараққиёт мақсадлари бўйича юқори даражали форумида иштирок этди. Президент халқаро ҳамжамият эътиборини Қозоғистонда юз берган сўнгги ўзгаришларга қаратди.

ҚОСИМ-ЖЎМАРТ ТЎҚАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ:

- Бирлашган Миллатлар Ташкилоти барқарор тараққиёт мақсадлари доирасида халқ талабини тинглайдиган ҳукумат концепциясини ишга туширдим. Мақсад ҳокимият ва жамият орасида мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда давлат сиёсатининг халқ учун имкон қадар шаффоф бўлишини таъминлаш.

Қозоғистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича маркази жойлаштирилиши мумкин. Президент истиқболли ташкилотни минтақавий даражага кўтариш, Марказий Осиёда салоҳиятни оширишда ёрдам беришга чақирди.

ҚОСИМ-ЖЎМАРТ ТЎҚАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ:

- Учинчидан, Қозоғистонда Барқарор тараққиёт мақсадлари бўйича БМТ минтақавий марказини барпо этишни таклиф қиламан. Бугунги кунда минтақамиз савдо-иқтисодий ривожланишнинг янги босқичига қадам қўйди. Умумий тарихга эгамиз. Шунинг учун ҳам умумий муаммолар ва таҳликаларни биргаликда бартараф қилишимиз зарур. Шу тариқа, Қозоғистондагина эмас, Марказий  Осиё ва Афғонистонда ҳам барқарор ривожланиш мақсадларига эриша оламиз.

Фото: Акорда