Экспертлар Қозоғистон Президенти ташаббуслари ҳақида

Экспертлар Қозоғистон Президенти ташаббуслари ҳақида

БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев қатор оламшумул муаммо ва ташаббусларни тилга олди. Улар қаторида глобал хавфсизликка оидлари ҳам бор. Минтақавий зиддиятлар кескинлашуви ва ядро қуроли тарқалиши туфайли пайдо бўладиган таҳликалар, экспертлар фикрича, бугунги кунда бутун инсониятни ташвишлантиради.

АСЕЛ НАЗАРБЕТОВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҚОШИДАГИ ҚОЗОҒИСТОН СТРАТЕГИК ТАДҚИҚОТЛАР ИНСТИТУТИ БЎЛИМ РАҲБАРИ:

- Қозоғистон ҳамиша ядро қуролидан воз кечиш ташаббускори бўлиб келган. Ядро қуроли тарқалишига қарши курашган. Унинг тарқалмаслик сиёсатини қўллаб-қувватлаб келган. Ўз фаолияти билан бунинг имкони борлигини бутун дунёга кўрсатган. Ядро қуролидан воз кечган Қозоғистон йирик давлатлар кафолатини олган. Шу тариқа, бугунги кунда тинчликпарвар сиёсат ўтказаётган давлатга айланган.

Давлат раҳбари БМТ Бош Ассамблеяси 74-сессиясида ядро қуролидан бутунлай воз кечиш ташаббусини илгари сурди. Қосим-Жўмарт Тўқаев фикрича, жаҳонда зиддиятлар кучайиб боряпти, шу муносабат билан хавфсизликни таъминлаш учун самарали чора-тадбирлар кўриш зарур.

АЛМАС АРЗИҚУЛОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҚОШИДАГИ ҚОЗОҒИСТОН СТРАТЕГИК ТАДҚИҚОТЛАР ИНСТИТУТИ БЎЛИМИ РАҲБАРИ ЎРИНБОСАРИ:

- Менинг фикримча, ядро қуролидан воз кечиш – жуда муҳим ташаббус. Бундан ташқари, Президент Марказий Осиёдаги ўзаро алоқалар тўғрисида ҳам гапирди. Масалан, минтақа давлатларининг ўзаро фойдали ҳамкорлиги, ундаги иқтисодиёт, иқлим, сув билан боғлиқ муаммолар ҳақида гап борди. Улар ечими топилса, албатта, одамлар фаровон яшаши учун яхши шарт-шароитлар шаклланади.

Фото: Акорда