Қосим-Жўмарт Тўқаев Нью-Йоркда ўтган БМТ Бош Ассамблеяси 74-сессиясида сўзга чиқди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Нью-Йоркда ўтган БМТ Бош Ассамблеяси 74-сессиясида сўзга чиқди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Нью-Йоркда ўтган БМТ Бош Ассамблеяси 74-сессияси Умумий дебатлари очилишида иштирок этди ва сўзга чиқди. Давлат раҳбари Ядро қуролларидан холи дунёга эришиш мамлакатимизнинг бош мақсади бўлиб қолаверишини алоҳида таъкидлади. «Бу қозоқларнинг халқ сифатида умумий иродаси бўлиб, ядро қуролларини йўқотиш учун жаҳон бўйлаб олиб борилаётган курашнинг олдинги сафларида бўлиши учун маънавий ҳуқуқ беради», деди Қозоғистон Президенти. Тўқаев ўз нутқида бугунги кунда мавжуд таҳликаларга тўхталиб ўтди ва уларга қарши баҳамжиҳат курашиш зарурлигига урғу берди.

ҚАСИМ-ЖЎМАРТ ТЎҚАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ:

- Бугунги кунда БМТ дунёвий ривожланиш ва цивилизациялар ҳамкорлигини таъминлашда жуда муҳим вазифаларни бажариб келяпти. Бош котиб Антониу Гутеришнинг ҳар бир инсон ва давлат тақдирини умумжаҳон қадрият сифатида баҳолаб, эътибордан четда қолдирмаслик таклифини Қозоғистон тўла-тўкис қўллаб-қувватлайди. Шу кунларда юзага келган геосиёсий ва геоиқтисодий ўзгаришлардан хавотирланишга тўла асос бор. Бу 2030 йилгача олдинга қўйилган вазифаларни бажаришда бир синов бўлиши мумкинлиги маълум.

Фото: Акорда