Қосим-Жўмарт Тўқаев қатор музокаралар ўтказди

Қосим-Жўмарт Тўқаев қатор музокаралар ўтказди

БМТ Бош Ассамблеяси сессияси давомида давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев қатор музокаралар ўтказди. Швейцария конфедерацияси президенти Ули Мауре билан савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш масаласини муҳокама қилинди. Унда Қозоғистоннинг Швейцария бизнес ҳамжамияти билан ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор бериши кўрсатиб ўтилди. Швейцария томони ҳам икки томонлама муносабатларни ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.

ҚОСИМ-ЖЎМАРТ ТЎҚАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ:

- Швейцария йирик савдо-иқтисодий ҳамкорларимиздан. Инвестиция масаласида ҳам илғорлар қаторидасиз. Тиғиз ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Сиз билан Қозоғистонда яна бир марта учрашишни истардим. Икки томонлама бизнес ҳамжамияти анжуманини ташкил этишни таклиф қиламан.

УЛИ МАУРЕР, ШВЕЙЦАРИЯ КОНФЕДЕРАЦИЯСИ ПРЕЗИДЕНТИ:

- Ҳамкорлик алоқаларимизни жуда қадрлайман. Унинг ҳар икки томон учун ҳам самараси жуда катта.

Шунингдек, БМТ Бош ассамблеяси сессияси майдончасида Қозоғистон Президенти Болгария, Грузия, Польша ва Украина раҳбарлари, Иордания қироли билан мулоқотда бўлди. Раҳбарлар сиёсий, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги кундаги аҳволи ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Фото: Акорда