Нур-Султонда Евроосиё давлатлари парламент спикерлари 4-анжумани иш бошлади

Нур-Султонда Евроосиё давлатлари парламент спикерлари 4-анжумани иш бошлади

Террорчи ташкилотлар халқаро рўйхатини тузиш ва хавфсизлик масаласида Евроосиё давлатлари парламентарийлари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш. Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Евроосиё давлатлари парламентлари раҳбарлари анжуманида шундай таклиф билдирди. Эслатамиз, Қозоғистон пойтахтида тўртинчи учрашув ўтказилди. Европа ва Осиёнинг 65 мамлакатидан келган парламент делегациялари Евроосиё майдонида хавфсизлик ва барқарор ривожланиш масалаларини муҳокама қилди.

НУРСУЛТОН НАЗАРБОЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ:

- Парламентлараро ҳамжамият ичида сафларни жипслаштириш ва қонунчилик трендида биргаликда бажарилаётган ишлар самарадорлигини ошириш зарур. Ҳуқуқий ҳужжатларни мувофиқлаштиришда катта ишлар турибди, терроризмнинг ягона тавсифини қабул қилиш зарур, террористик, экстремистик ташкилотлар, ташкил қилинган халқаро жиноий гуруҳларнинг ягона рўйхатини тузиш зарур.