Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Нью-Йорк шаҳрига етиб келди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Нью-Йорк шаҳрига етиб келди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Нью-Йорк шаҳрига етиб келди. АҚШда давлат раҳбари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 74-сессиясида иштирок этади. У умумий дебатлар ва барқарор ривожланиш бўйича юқори даражали сиёсий форумда қатнашади.  

Эслатамиз, жорий йилда Бош Ассамблея сессияси «Қашшоқликни бартараф қилиш, сифатли таълимни илгари суриш, иқлимга оид фаолият ва умумий ёндашув учун кўп томонлама ҳаракатни мувофиқлаштириш» мавзусида бўлади. Таъкидлаш жоизки, Қосим-Жўмарт Тўқаев Америка Қўшма Штатларига илк бор Қозоғистон президенти мақомида ташриф буюрмоқда.

Фото: Акорда