Шереф Малкоч: Қ.Тўқаевнинг «Миллий ижтимоий ишонч кенгаши»ни ташкил қилиши - замон талабига мос тўғри қарор

Шереф Малкоч: Қ.Тўқаевнинг «Миллий ижтимоий ишонч кенгаши»ни ташкил қилиши  - замон талабига мос тўғри қарор

Қозоғистон Президенти 100 кунлик иш фаолияти давомида мамлакатда демократик тараққиёт давом этаётганини яққол кўрсата олди. Туркия Республикаси Бош Омбудсмени Шереф Малкоч шундай фикр билдирди. Унинг айтишича, мамлакат раҳбари бошлаб берган ислоҳотлар давлатдаги раҳбарият ва жамоатчилик ўртасида музокарани янада жонлантиради, барқарорликни янада юксак даражага олиб чиқади. Бу эса, ўз навбатида, Қозоғистон иқтисодиётининг жадал ривожланишига ҳисса қўшади. Бундан ташқари, Бош Омбудсмен «Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг «Миллий ижтимоий ишонч кенгаши»ни ташкил қилиши  - замон талабига мос тўғри қарор», деб таъкидлади.

ШЕРЕФ МАЛКОЧ, ТУРКИЯ БОШ ОМБУДСМЕНИ:

- Давлат органлари ва хизматчиларининг иш самарадорлигини ошириш халқ билан узвий алоқа ўрнатишда муҳим фактор ҳисобланади. Билимли мутахассис сифатли хизмат кўрсатиши билан бир вақтда давлат бюджетини ҳам тежайди. Буни Қосим-Жўмарт Тўқаев жуда яхши билади. Шу боис биринчи иш кунидан бошлаб у ислоҳотларни шу йўналишга қаратди. Бундан ташқари, мамлакатда Миллий ижтимоий ишонч кенгаши ташкил қилиниши ва митинглар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши демократик тараққиётнинг ёрқин кўриниши.

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистонни тараққиёт ва ислоҳотлар йўлидан олиб боряпти, дейди Германия парламенти депутатлари. Бундестаг вакиллари айтишича, Тўқаев раҳбарликка келганидан буён ижтимоий сиёсатга катта эътибор қаратмоқда. Шу жумладан, бизнесни, шу жумладан, микротадбиркорликни қўллаб-қувватлаш асосий вазифалар қаторига қўйилиши лозимлигини кўрсатиб ўтди. Президент Тўқаев «жамоатчилик фикрини тинглайдиган мамлакат» тамойилини илгари суриши ҳам демократик тараққиётнинг ёрқин белгиси, дейди улар.

МАНФРЕД ГРУНД, БУНДЕСТАГ ДЕПУТАТИ:

- Президент Тўқаев келажакни кўзлаб, янада ривожланиш зарурлигини тилга оляпти. Айниқса, халқ билан мулоқотни барча даражада мустаҳкамлаш зарур, дейди. Бу жуда тўғри қадам. Амалдорлар халқ фикрини ҳисобга олгани маъқул. Унинг кўп партиялиликни ривожлантириш ва суд соҳасида ислоҳотлар юритиш тўғрисидаги таклифи ҳам муҳим. Мен бу чора-тадбирларни демократияни ривожлантириш йўналиши, деб атаган бўлардим. Президент Тўқаев илгари сурган муҳим вазифалардан бири – коррупцияга қарши кураш. Биз бу ишда ўз тажрибамизни баҳам кўришга тайёрмиз.

Фото: Акорда