Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўз лавозимини эгаллаганига 100 кун тўлди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўз лавозимини эгаллаганига 100 кун тўлди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўз лавозимини эгаллаганига 100 кун тўлди. Бу давр мобайнида давлат раҳбари олиб борган ишларга маҳаллий ва халқаро  экспертлар баҳо бермоқда. Улар айтишича,  Тўқаевнинг мазкур лавозимдаги дастлабки қадамларини ижобий баҳолаш мумкин.

ЗАРЕМА ШАУКЕНОВА, СОЦИОЛОГИЯ ФАНЛАРИ ДОКТОРИ, ПРОФЕССОР:

- Давлат раҳбари томонидан 5 та қонун имзоланди, 40 та топшириқ ва 95 та фармон чиқарилди. Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси президенти марказий давлат органлари етакчилари ва маҳаллий ижро органлари ходимлари, бизнес-тузилмалар, фуқаролик сектори вакиллари, жамиятнинг бошқа қатламлари вакиллари билан 140 дан ортиқ  учрашув ва йиғилишлар ўтказди.

ЭДУАРД СОЛОВЬЕВ, СИЁСАТШУНОСЛИК ФАНЛАРИ НОМЗОДИОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ/:

- У Қозоғистон қаршисида турган умумий тенденция ҳамда вазифа ва муаммоларни жуда яхши тушунадиган оқил сиёсатчи. Биз, албатта, Қозоғистонда юз бераётган жараёнларни диққат билан кузатиб борамиз. Мазкур мамлакатни нафақат минтақа, балки жаҳондаги энг яқин иттифоқчиларимиздан бири сифатида биламиз ва президент Тўқаев ҳамда Қозоғистон халқига кўзланган ислоҳот ва ўзгаришларда муваффақиятлар тилаймиз. Зеро, назаримда, президентликнинг дастлабки 100 кунлигидан сўнг уларни амалга ошириш сари йўл очилиши турган гап.

Фото: Хабар 24