ОХИТ Бош ассамблеяси якунлари эълон қилинди

ОХИТ Бош ассамблеяси якунлари эълон қилинди

Қозоғистоннинг Ғалла жамғармасини ва Озиқ-овқат саноати Ислом ассоциациясини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббуси Озиқ-овқат хавфсизлиги Ислом ташкилоти Бош ассамблеясида қўллаб-қувватланди. Республика Ташқи ишлар вазирлигида ОХИТ Бош ассамблеяси якунлари эълон қилинди. Эслатамиз, сессия 24 аъзо-давлат делегациялари иштирокида 27-29 август кунлари Жидда шаҳрида бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида иштирокчилар ОХИТ Бош ассамблеяси таркибини сайлашди. Жумладан, Саудия Арабистони раис, Тожикистон ва Гамбия – раис ўринбосари, Қозоғисто эса маърузачи бўлди. Учрашув мобайнида бюджет кўриб чиқилди, бешйиллик ҳаракат режаси ва қишлоқ хўжалиги соҳасига учйиллик инвестиция дастури қабул қилинди.

ЕРЛАН БАЙДАУЛЕТ, ГЕНЕРАЛЬНЫЙ ДИРЕКТОР СЕКРЕТАРИАТА ИОПБ:

- Биз ғалла фондини яратишни режалаштиряпмиз. Яқин кунларда йирик миллий ва хусусий қишлоқ хўжалиги бирлашмалари иштирокида ишчи гуруҳ мажлиси режалаштирилмоқда. Агро-инвестициявий фонд тузмоқчимиз, бу Ислом олами давлатларининг умумий бозори ривожланиши учун муҳим ва манфаатли. Шунингдек, биз транспорт ва логистика, фан ва технологиялар маркази яратишни ўйлаяпмиз, келгусида жамлаш босқичида онлайн-биржа яратиш режаси бор.

Таъкидлаймиз, Озиқ-овқат хавфсизлиги Ислом ташкилоти мақсади - қишлоқ хўжалиги соҳасида тажриба алмашиш, илғор технологияларни жорий қилиш, инвестиция жалб этиш ва бошқа долзарб вазифаларни ҳал этиш. Айни пайтда ОХИТ дунёнинг 34 давлатини бирлаштиради.