БМТ Хавфсизлик Кенгашида Астана жараёнининг аҳамияти белгилаб қўйилди

Астана жараёни доирасида ҳукумат қўшинлари ва қуролланган сурияликлар ўртасида келишув юзасидан амалий натижаларга эришишга муваффақ бўлинди. Экспертлар ва БМТ вакиллари шундай фикрда. Эслатиб ўтамиз, учинчи йилдирки, Қозоғистон пойтахти мулоқот майдончасида Сурияда вазиятни тартибга солиш бўйича аниқ таклифлар ўрганиб чиқилмоқда. Шундай қилиб, Астана жараёнидаги кафил давлатлар ўртасидаги келишувлар натижасида ҳарбий асирлар алмашинуви йўлга қўйилди. Таъкидлаш жоиз, Ташкилот хавфсизлик кенгашида Суриядаги вазият муҳокамаси юзасидан галдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Асосий эътибор Идлиб атрофидаги мураккаб ҳолат, мамлакат Конституциявий қўмитасини ишга туширишнинг аҳамиятига қаратилди. Араб давлатининг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга чорланди.

ГЕЙР ПЕДЕРСЕН, СУРИЯ БЎЙИЧА БМТ БОШ КОТИБИ МАХСУС ВАКИЛИ:

- Сурияда вазиятни тинч йўл билан тартибга солиш бўйича кейин ҳам давом этувчи жараён фақат Женевадаги учрашувлардан иборат бўлиб қолмайди. Дастлаб сурияликларнинг реал ҳаётий муаммоларини ҳал қилиб олиш лозим. Ҳисобот даврида Эрон, Туркия ва Россия томонидан яратилган Ишчи гуруҳ раҳбарлиги остида қўлга олинганларни озод қилиш бўйича бир вақтнинг ўзида 4 операция амалга оширилди. Халқаро иштирокчилар БМТ раҳбарлиги остида ўтказиладиган ўзаро мулоқотларни чуқурлаштириш ва тинчлик жараёнини қўллаб- қувватлаш жараёни учун масъулиятни ўз зиммасига олмоқда. Вазиятни Астана жараёнидаги каби кўриб чиқиш давом этишига ҳеч қандай шубҳам йўқ. Ва БМТ шундай гуруҳлар билан ишлаш мақсадида прагматик ёндашувга бундан кейин ҳам амал қилади.

Фото: kznews.kz