Экспертлар президент мурожаати ҳақида

Экспертлар президент мурожаати ҳақида

Давлат раҳбарининг Мурожаати Қозоғистонда бизнеснинг рақобатбардошлигини оширишга ёрдам беради. Президент ёрдамчиси Маулен Ашимбаев шу фикрда. Унинг сўзларига кўра, ўрта ва кичик бизнесни 3 йилгача солиқлар ва текширувлардан озод этиш кабилар, сўзсиз, тадбиркорликни ривожлантиришда муҳим роль ўйнайди. 

МАУЛЕН АШИМБАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ЁРДАМЧИСИ:

- Қосим-Жўмарт Кемелевич ўз мурожаатида бугунги кунда тадбиркорлар кўтараётган энг долзарб муаммолардан бирига тўхталди. Бу – иқтисодиётни кредитлаш. Сўнгги йилларда юридик шахсларга насия бериш даражаси тушиб кетган. Кредитларсиз иқтисодиёт ривож топмайди. Шу боис, миллий банк ва ҳукуматга шу масала билан шуғулланиш ва тадбиркорларни қулай ва узоқ муддатли кредитлар билан таъминлаш борасида тегишли топшириқлар берилди. Умуман, бизнесни қўллаб-қувватлаш нуқтаи назаридан, ўйлайманки, Мурожаатда янгилик кўп. 

Президент маслаҳатчиси Ерлан Карин таъкидича, Мурожаат, ўз мазмунига кўра, бутун жамият учун келажак тараққиёт мақсад ва вазифаларини белгилаб берувчи кўрсаткичдир.

ЕРЛАН КАРИН, ҚР ПРЕЗИДЕНТИ МАСЛАҲАТЧИСИ:

– Мурожаат – ўз мазмуни билан ижро ҳокимияти учун қўйилган вазифаларни ҳал этишда воситадир. Лекин мақсадга эришиш учун албатта молиявий ва ҳуқуқий кўмак ҳам зарур. Шу боис, ҳукуматга олдиндан бюджетни режалаштириш имкони берилади. Шунингдек, бу депутатларга қонун лойиҳаларини муҳокама қилишда Мурожаатда айтилганларнинг барчасини ҳисобга олишга замин яратади.

Фото: Хабар 24