29 август – Ядро синовларига қарши фаолият халқаро куни

29 август – Ядро синовларига қарши фаолият халқаро куни

29 августда бутун дунёда Ядро синовларига қарши фаолият халқаро куни нишонланади. Эслатамиз, ушбу сана БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2009 йилда таъсис этилган. 28 йил муқаддам айни шу куни республикамиз Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев фармони билан Семипалатинск синов полигони расман ёпилган. Мамлакатимиз дунёда қудрати бўйича 4-ўринда турадиган ядро-ракета салоҳиятидан фойдаланишдан воз кечди.

Бугунги кунда Қозоғистон – бутун дунё ядрога қарши фаолият етакчиларидан. Ядро синовларини ҳар томонлама тақиқлаш тўғрисидаги шартнома кучга кириши учун мамлакат “АТОМ” халқаро лойиҳасини бошлади. Сайёра аҳолисининг ҳар бири ядро синовларидан буткул воз кечиш даъвати бўйича онлайн-петицияга обуна бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Қозоғистоннинг қўшни давлатлар билан биргаликда Марказий Осиёда дунёда бешинчи ўринда турадиган ядро қуролидан холи ҳудудни барпо этиш каби ташаббуслари катта аҳамият касб этади. Шунингдек, мамлакат 2015 йил декабрида БМТ Бош Ассамблеясида қабул қилинган ядро қуролидан холи дунё яратиш Умумжаҳон декларацияси ташаббускори ва ҳаммуаллифидир.

Фото: dailytimes.com.pk