Қозоғистон – АҚШнинг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори

Қозоғистон – АҚШнинг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори

 

Қозоғистон АҚШ учун Марказий Осиё ва ундан ташқаридаги асосий шериклардан бири бўлиб қолади. Мамлакатимизнинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибидаги муваффақиятли фаолиятидан сўнг экспертлар буни тез-тез тилга ола бошлади. Ҳозирда иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, Америка инвестициялари ҳажмини кўпайтириш, таълим ва маданият соҳасида шерикликни ривожлантириш каби масалалар олд ўринга чиқмоқда. АҚШ илмий доиралари вакиллари фикрича, Қозоғистонда ўз интеграциявий ташаббусларини рўёбга чиқариш, Марказий Осиё транспорт-транзит салоҳиятидан тўла фойдаланиш орқали бундай мақомни мустаҳкамлаш учун барча имконият мавжуд.

СТИВЕН ЛАКС, СИРАКУЗА УНИВЕРСИТЕТИ ДЕПАРТАМЕНТИ ДИРЕКТОРИ:

- Қозоғистон ўз ички ислоҳотлари, Марказий Осиёдаги жозибали муҳит нуқтаи назаридан ҳам қизиқиш уйғотади. Унда геосиёсат, иқтисодий ривожланиш, масалан, энергетика соҳасидаги кўплаб муаммоларга эътибор қаратилган. Шу ва бошқа омиллар Қозоғистонни, Марказий Осиёни жозибадор кўрсатади. АҚШ давлат бошқаруви тизими, демократия масалалари бўйича ўз нуқтаи назарига эга, биз бу қадриятларнинг аксари, мисол учун, Ўзбекистон, Қозоғистонда, Америка тажрибасига қизиқувчи бошқа давлатларда яхши қабул қилинишини ҳис қиламиз.

Фото: baribar.kz