Н. Назарбоев янги вазифа қўйди: Янгича сиёсий шароитда партия роли ошади

Н. Назарбоев янги вазифа қўйди: Янгича сиёсий шароитда партия роли ошади

Мустақиллик йилларида «Nur Otan» партияси фаолият натижалари мутлақо янги сиёсий шароитлардаги янги ютуқлар учун таянч ва асос бўлиши лозим. Мамлакат Биринчи Президенти партия сиёсий кенгашининг кенгайтирилган мажлисида шундай вазифа қўйди. Умумий ютуқлар учун бизга жамият талабларини тез англайдиган кучли етакчилар ва кучли партия керак, дея уқтирди Нурсултон Назарбоев. Элбоши Мажлисда партия фракцияси иштирокида Ҳукумат махсус йиғилишини ўтказиш ва қолган масалаларни муҳкама қилишни таклиф қилди. Унинг фикрига кўра, бундан Вазирлар маҳкамаси фақат ютади. Умуман, «Nur Otan» партияси олдида давр талабига жавоб берган ҳолда изчиллик ва тадрижийликни сақлаш вазифаси турибди.  

НУРСУЛТОН НАЗАРБОЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ, ЭЛБОШИ, «NUR OTAN» ПАРТИЯСИ РАИСИ:

- Халқ, умуман, бизнинг иш натижасини кўради. Булар барини Мустақиллик йилларида амалга оширдик, қонунлар қабул қилдик, амалий фаолият, булар барини бизнинг «Nur Otan» партияси бажарди. Аммо ҳаёт бир жойда турмайди, ҳаммаси ўзгаради, бутун дунёдаги сиёсий партиялар бугунги кунда янги сиёсий масалалар билан тўқнаш келмоқда. Халқаро тажриба кўрсатгани каби, беқарор давр олдинга силжиш учун етакчи сиёсий кучлар ичида ҳам, умуман жамиятда ҳам бирликни талаб қилади. Бусиз катта мақсадларга эришиш мумкин эмас. Янги сиёсий шароитларда партия роли сезиларли равишда ўсмоқда.

Фото: nurotan.kz