Қозоғистон ва Ҳиндистон ўртасидаги товар айланмаси 1 миллиарддан ошди

Қозоғистон ва Ҳиндистон ўртасидаги товар айланмаси 1 миллиарддан ошди

Қозоғистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорлик муваффақиятли ривожланмоқда. Ҳиндистон элчиси Прабхат Кумар фикрича, икки мамлакат муносабатлари янги даражага чиққан. Фақат сўнгги йилнинг ўзида икки давлат ўртасидаги товар айланмаси бир миллиард доллардан ошган, бу эса 2017 йилга нисбатан 25 фоизга зиёд.

ПРАБХАТ КУМАР, ҲИНДИСТОННИНГ ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ЭЛЧИСИ:

 - Ҳиндистон Қозоғистонга инвестиция киритяпти, Қозоғистон ҳам Ҳиндистонга сармоя қўяди. Биз энергетика, нефть маҳсулотлари, шунингдек, органик маҳсулотлар харид қилишдан манфаатдормиз. Бундан ташқари, Қозоғистон-Ҳиндистон ўртасида логистик ва транспорт инфратузилмаларни йўлга қўйиш устида фаол иш олиб борилмоқда.

Сиёсий ҳамкорлик ҳам тобора кенгаймоқда. Дипломатнинг айтишича, Қозоғистон ўз давлат мустақиллигини эълон қилганида Ҳиндистон биринчилардан бўлиб янги суверен мамлакатни табриклаган. Ҳинд бош вазири Қозоғистонга ташриф буюрган, Элбоши ҳам бир неча марта Ҳиндистонга расмий ташриф билан борган. Таълим соҳасидаги ҳамкорлик ҳам тобора юксалиб боряпти. Ҳиндистон томони қозоғистонлик талабалар учун бакалавриат ва олий таълимдан сўнг билим олишга грантлар  ажратишни кўзда тутган.

Маданий ҳамкорлик ҳам тобора юксалмоқда. Пойтахтда йога, ҳинд рақслари, мусиқаси, тилини ўргатиш билан шуғулланувчи ҳинд маркази ишлаб турибди. Ҳиндистон мустақиллиги байрами шарафига пойтахтда қозоғистонликларни ушбу мамлакат бой маданияти – фестиваллари, диққатга сазовор жойлари, тўй анъаналари ва табиати билан таништирувчи фотокўргазма ташкил қилинди.

Фото: 365info.kz