Қозоғистоннинг терроризмга қарши кодексини 80 давлат маъқуллади

Қозоғистоннинг терроризмга қарши кодексини 80 давлат маъқуллади

БМТ га аъзо давлат вакиллари глобал хатар ва таҳликаларга қарши курашда Қозоғистон ҳиссасини алоҳида таъкидламоқда. Масалан, мамлакатимиз ташаббуси билан қабул қилинган Терроризмдан холи дунёга эришиш учун фаолият Кодексига 80 давлат имзо чекди. Шу тариқа терроризмга қарши кураш учун тузилган халқаро коалиция кенгайиб бормоқда. Яқинда Кариб ҳавзасидаги мамлакатлар - Сэнт-Винсэнта ва Гренадин вакиллари ушбу ҳужжатни имзолади. Экспертлар таъкидлашича, Қозоғистон тақдим этган Кодекс аниқ ва тушунарли тилда ёзилгани билан ажралиб туради.

МУҲАММАД ИДРИС, МИСРНИНГ БМТ ҚОШИДА ДОИМИЙ ВАКИЛИ:

-  Бу - БМТнинг барча аъзолари қаршисидаги жиддий муаммо. Терроризм бугунги кунда барчамизга таҳдид қиляпти, келажагимизга таъсир кўрсатяпти. Ушбу хавф жаҳоннинг маълум бир қисмигагина тажовуз этаётгани йўқ, у миллат ва чегара ажратмайди. Шунинг учун ҳам глобал таҳдидга қарши биргаликда қарши туриш зарур. Ҳеч бир мамлакат терроризмни ўз кучи билан енга олмайди, жамоавий чора-тадбирлар кўрилиши лозим. Шунинг учун ҳам маълумот ва террорга қарши кураш бўйича тўпланган тажрибани алмашиш борасида БМТнинг тегишли террорга қарши кураш бўлими билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Қозоғистон ташаббуслари аҳамияти ортиб бормоқда.