Қозоғистон тинчлик ўрнатиш бўйича ташаббуслари

Қозоғистон тинчлик ўрнатиш бўйича ташаббуслари

Бирлашган Миллатлар Ташкилотида Қозоғистоннинг тинчлик ўрнатиш борасидаги фаолияти юқори баҳоланяпти. Мамлакатимиз терроризмдан холи дунёга эришиш бўйича фаолият кодексини рўёбга чиқариш бобида фаол иш юритишда давом этяпти. Эслатамиз, мазкур ҳужжат БМТ Хавфсизлик кенгашидаги фаолият даврида Биринчи Президент Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан ишлаб чиқилган. Кодексдан асосий мақсад – терроризмга қарши кураш бўйича ҳамкор давлатлар кенг халқаро коалициясини тузиш ва 2045 йил – БМТ ташкил этилганининг 100 йиллигигача терроризмдан холи дунёга эришиш. Африка Иттифоқининг доимий вакиласи Фотима Муҳаммад мамлакатимиз террорга қарши курашишдаги фаоллигини алоҳида кўрсатиб ўтди.

ФОТИМА МУҲАММАД, АФРИКА ИТТИФОҚИНИНГ БМТ ҚОШИДАГИ ДОИМИЙ ВАКИЛАСИ:

-  Тинчлик, хавфсизлик ва тараққиёт ҳамиша бир-бирига чамбарчас боғлиқ. Шу билан бирга таъкидлаш лозимки, жилла қурса Африка ёлланма ишчилари жамият ривожидаги етишмовчиликлар туфайли террорчилар қаторига кириб қолишяпти. Демак, биз учун тинчлик ва хавфсизлик масалаларини барқарор ривожланишга боғлаш жуда муҳим. Мазкур учрашувни ташкил этгани учун мен Қозоғистон ва БМТ террорга қарши кураш бўлимига миннатдорчилик билдираман.

Фото: egemen.kz