ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси

ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси

Қозоғистон Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Парламент ассамблеяси ишига имкон қадар ҳисса қўшмоқда. Бу даражадаги ҳамкорлик томонлар ўртасида ўзаро самарали алоқалар ўрнатиш, шунингдек, халқаро тизимларни, жумладан, барқарор ривожланишда ҳам, биргаликда такомиллаштиришга замин яратади. Қозоғистон парламенти депутатлари ЕХҲТ Парламент  ассамблеяси фаолиятида мунтазам иштирок этади.

ГЕОРГИЙ ЦЕРЕТЕЛИ, ЕВРОПАДА ХАВФСИЗЛИК ВА ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ ПАРЛАМЕНТ АССАМБЛЕЯСИ ПРЕЗИДЕНТИ:

 - Қозоғистон ҳамиша Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Парламент ассамблеясининг энг муҳим аъзоларидан бири бўлиб келган. Қозоғистон катта салоҳиятга эга. Бугунги кунда, мамлакатда ўтган сайловлардан сўнг ислоҳотлар олға силжиши учун муҳим вазият вужудга келди.

МАРГАРЕТА КИНЕР НЕЛЛЕН, ЕВРОПАДА ХАВФСИЗЛИК ВА ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ ПАРЛАМЕНТ АССАМБЛЕЯСИ ДЕМОКРАТИЯ, ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ВА ГУМАНИТАР МАСАЛАЛАР ҚЎМИТАСИ РАҲБАРИ:

 - Биз Қозоғистон томонининг ҳамкорлигини конструктив бўлгани боис юқори баҳолаймиз. Мен Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Парламент ассамблеяси инсон ҳуқуқлари қўмитаси раиси сифатида Қозоғистон ваколатхонаси ва делегацияси билан биргаликда амалга оширилган ишларга юксак баҳо бераман. Уларда шаффофлик, вазиятни муҳокама қилиш, тажриба алмашиш ва халқаро стандартлар юзасидан маълумот олишга интилишни кўряпман.

Фото: inform.kz