Қозоғистоннинг «Жусан» операцияси БМТда юқори баҳоланди

Қозоғистоннинг «Жусан» операцияси БМТда юқори баҳоланди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Қозоғистоннинг тинчлик ўрнатишга оид фаолиятини, шу жумладан, “Жусан” операциясини муваффақиятли амалга оширганини юқори баҳолайди. БМТ қошидаги 50 дан ортиқ мамлакат ва жамоат ташкилотларининг 100 нафардан зиёд вакили кўчма йиғилишда миллий, минтақавий, глобал даражада терроризмга қарши самарали курашиш учун фаолиятни мувофиқлаштириш механизмларини муҳокама қилди.

Учрашув иштирокчилари Суриядан қайтарилган қозоғистонлик аёллар видеомурожаатини тинглашди. 25 ёшли Аида Сарина – шу аёллардан бири. У ватанда яна яшаш учун имконият берган Қозоғистон ҳукуматига самимий миннатдорчилик билдирди ва террорга қарши курашчилар қаторидан жой олиш истагини изҳор қилди. “Жусан” операцияси тўғрисида суратга олинган ҳужжатли фильм ҳам БМТга аъзо давлатлар вакиллари йиғилиши қатнашчиларида катта таассурот қолдирди.

ИНГА РОНДА КИНГ, БМТ ҚОШИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ КЕНГАШ АЪЗОСИ:

 - Учрашув жуда муваффақиятли ўтди. Биз бу анжумандан қайтар эканмиз, тинчлик ва тараққиёт юзасидан 2030 йилгача режалаштирилган БМТ кун тартибидаги мақсадларга эришиш учун мажмуавий ва ҳар томонлама қамраб олувчи ёндашув зарурлигини англаганимизни ҳис қиляпман. Қозоғистонни яна бир муҳим ташаббус билан табриклайман ва уни муҳокама қилишда давом этишимизга умид қиламан. Зеро, сўнгги 24 соат ичида Қозоғистон таклифларини рўёбга чиқариш юзасидан анчагина салмоқли ва аниқ таклифлар тилга олинди. Сиз бу тажрибани кенг ёйишингиз, биз эса уни ўрганишимиз лозим. Мам лакатингиз минтақавий ҳамкорлик ва шерикликка ҳар томонлама ёндашган ҳолда фаол иш юритаётганини кўриб турибмиз.

Фото: informburo.kz