АҚШ Давлат котиби Қозоғистон Ташқи ишлар вазири билан учрашди

АҚШ Давлат котиби Қозоғистон Ташқи ишлар вазири билан учрашди

АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Бейбут Атамқулов билан учрашди. Қўшма Штатлар давлат котиби АҚШ ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик мустаҳкамланишини қўллаб-қувватлашини билдирди ҳамда Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг янги ҳукумати билан икки томонлама алоқалар янада ривожланишига умид билдирди. Помпео Президент Тўқаевнинг Қозоғистон сиёсий таъсири кенгайиши ҳақидаги яқинда берган баёнотини ёқлади. Давлат котиби Суриядаги фуқароларини қайтариб олиб келиш ва жамиятга қабул қилиш бўйича Қозоғистон пешқадамлигини юқори баҳолади ва бошқа мамлакатлар билан бу борада тажриба алмашишга чақирди. Майкл Помпео, шунингдек, Қозоғистоннинг Афғонистонда тинчликка эришиш йўлидаги фаолиятини ҳам юқори баҳолади.

Фото: inform.kz