Нурсултон Назарбоев – Туркий оламда нуфузли шахс

Нурсултон Назарбоев – Туркий оламда нуфузли шахс

Қозоғистон Биринчи Президенти – туркий дунёда нуфузли шахс. Нурсултон Назарбоевнинг сиёсий фаолияти шарофати билан сўнгги йилларда туркий тилли давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик кенгайиб, янги босқичга чиқди. Турк сиёсатчилари ва жамоат арбоблари шундай фикр билдирди. Туркий дунёда Элбошини “21-аср Билга Ҳоқони» деб аташади. Уни кўпинча Туркия Республикаси асосчиси ва ислоҳотчиси Мустафо Камол Отатуркка қиёслайдилар.

ЯЛЧИН ТОПЧУ, ТУРКИЯ ПРЕЗИДЕНТИ БОШ МАСЛАҲАТЧИСИ

-  Қозоғистон Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев фақат туркий ва ислом оламидагина етакчи эмас. Россия президенти Владимир Путин у ҳақида “доимо келажакка боқувчи инсон” деганди.

Туркия – Қозоғистон мустақиллигини тан олган биринчи давлат. Бугунги кунда икки давлат муносабатлари дўстлик,  ўзаро манфаатли шерикликка асосланган ва бошқалар учун ўрнак бўларли. Икки мамлакат ўртасида имзоланган кўплаб келишув ва ҳужжатлар турли соҳалардаги ҳамкорлик ва алоқаларга асос солган.

НАМИК КЕМАЛ ЗЕЙБЕК, ТУРКИЯ СОБИҚ МАДАНИЯТ ВА ТУРИЗМ ВАЗИРИ

-  Илк маротаба Қозоғистон Республикасида бўлганимда ўзим учун белгилагандимки, Нурсултон Назарбоев – ўзига хос шахс. Туркия ва Қозоғистон – стратегик ҳамкорлар, кўпгина соҳаларда яқин алоқадамиз. Айтмоқчи эдимки, Нурсултон Назарбоев туркий давлатларнинг ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш учун кўп иш қилди.

Ҳозирда туркий тилли давлатлар орасида Қозоғистон биринчи Президенти шарофати билан тузилган бир қатор халқаро ташкилотлар мавжуд. Булар - ТЮРКСЎЙ, Турк Кенгаши, Турк Академияси, Туркийлар маданияти ва мероси жамғармаси. Бундан ташқари, 27 йил ичида туркий тилли давлат раҳбарларининг бир қанча саммити бўлиб ўтди. Елбоши уларнинг барчасида иштирок этди.

ХАЛИЛ АКИНЖИ, ТУРК КЕНГАШИ СОБИҚ БОШ КОТИБИ, ПРОФЕССОР

 - Нурсултон Назарбоев туркий тилли давлат раҳбарлари саммитида бошидан бери қатнашиб келмоқда. Елбоши – 1990 йиллар бошидан туркий дунё бирлашувига имкон яратди. Туркий тилли халқларни бирлаштирувчи ташкилот тузди. Шу боис Биринчи Президентга Турк кенгашининг бир умрлик фахрий раиси унвони берилди

Қозоғистон Биринчи Президенти – жаҳон саҳнасида ўзига хос шахс. У консолидация ва туркий давлатлар мустаҳкамлиги учун кўп нарса қилди. Бунинг исботи сифатида экспертлар келажаккка дадил боқиш имконини берувчи давлатлараро барқарор истиқодий-маданий алоқаларни кўрсатади.  

Фото: kznews.kz