Элбоши – Евроосиё интеграцияси ташаббускори

Элбоши – Евроосиё интеграцияси ташаббускори

Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев – Евроосиё интеграцияси ташаббускори. Жорий йилда мазкур ғоя илгари сурилганига 25 йил тўлади. 1994 йилда Москва Давлат университети биносида Нурсултон Назарбоев илк бор “Евроосиё давлатлари иттифоқини шакллантириш тўғрисида лойиҳа”ни таклиф қилган. Ушбу лойиҳа  режа асосида кун тартибига олиб чиқилди. Орадан 20 йил ўтиб, 2014 йилда мазкур фаолият натижаси сифатида Қозоғистон, Россия ва Беларусь ўртасида Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи тўғрисида шартнома имзоланди.

РУСЛАН АУШЕВ, ИНГУШЕТИЯНИНГ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ:

-  Назарбоев тажрибасини тасаввур қиляпсизми? Нимани кўриши, эшитиши, кўп маълумотга эгалигини-чи? Масалан, Евроосиё Иттифоқи ғоясини ким илгари сурди? У. Нега ҳамма бу фикрга ёпишиб олди? Илк бор бу ҳақда айтилганида ҳамма ўйланиб қолди: «У нимани ўйлаб топди? Бу кимга керак?» Кейин эса, қарабсизки, бу стратегик фикрлаш экан.

Янги бирлашма самарадорлиги дастлабки беш йилдаёқ аён бўлди. Чунки Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи 180 миллион истеъмолчи товарлари, капитал ва хизматлар умумий бозорига айланди. Бу борада Қозоғистон фаоллик кўрсатди.

ЯРОСЛАВ ЛИСОВОЛИК, РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ ҲУКУМАТИ ҚОШИДАГИ ЭКСПЕРТ КЕНГАШИ АЪЗОСИ:

-  Аввалги бир неча ўн йилликлар давомидаги Қозоғистон муваффақиятлари юзасидан шуни айтиш мумкинки, собиқ Совет Иттифоқи ҳудудида республика энг самарали иқтисодиётчи бўлди. Бу кўп жиҳатдан Қозоғистонда кузатилаётган тараққиёт йўналиши билан боғлиқ. Бозорлар мазкур йўналиш давом этиши, келгуси йилларда узвийлик давом этишини кутади.

Жорий йил май ойида Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи давлатлари раҳбарлари Нурсултон Назарбоевни Олий Евроосиё кенгаши фахрий раиси этиб сайлашди. Экспертлар айтишича, бу лавозимда ҳам Қозоғистон Биринчи президенти Евроосиё интеграциясига туртки беради.

СЕРГЕЙ РЕКЕДА, ИСТИҚБОЛЛАРИНИ ЎРГАНИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИ:

-  Евроосиё Иқтисодий Иттифоқини ривожлантиришда қандайдир аниқ ва нуфузли бир мўлжал керак. Назарбоев бу вазифага ҳаммадан кўпроқ мос келади. Унинг Иттифоқ бошқа иқтисодий бирлашмалардан четлашмаслиги, жаҳон иқтисодий тизимини бирлаштириши зарур, деганини эсланг. Ўйлайманки, Нурсултон Назарбоевнинг бу лавозимдаги фаолияти шу йўналишда давом этади.

Аналитиклар айтишича, Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи стратегиясини бир томондан протекцион урушлар шароитида, иккинчи томондан ташқи иқтисодий йўналишда янада ривожлантиришга интилиш – булар барчаси ҳазилакам иш эмас. Шунинг учун Нурсултон Назарбоевнинг Евроосиё миссиясига катта умид боғланяпти.

Фото: egemen.kz