Қозоғистон тарихи биринчи президент номи билан боғлиқ

Қозоғистон тарихи биринчи президент номи билан боғлиқ

 

Мустақил Қозоғистон давлатчилигининг оёққа туриши ва муваффақиятли ривожланиши Биринчи Президент – Нурсултон Назарбоев номи билан боғлиқ. Европа парламенти депутатлари ва нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари шундай деб ҳисоблайди. Улар фикрича, Элбоши – улкан харизмага эга, таҳлилий фикрловчи ва назари кенг қамровли доно сиёсатчи.

АНДРЕЙ МАМИКИН, ЕВРОДЕПУТАТ:

 - Бу инсон сизнинг мамлакатингиз байроғини халқаро саҳнада шу қадар юқори кўтардики, Қозоғистон сўнгги чорак асрда ва ҳатто бундан ҳам узоқ даврда объектив равишда халқаро аренада ҳам, БМТ даражасида ҳам кучли ўйинчига айланди, ва албатта, у Марказий Осиё минтақасида асосий лидер.

ДАВИД ЧИКВАИДЗЕ, ЖЕНЕВАДАГИ БМТ БЎЛИМИ БОШ ДИРЕКТОРАТИ КОТИБИЯТИ РАҲБАРИ:

-  Бу инсон Қозоғистоннинг бугунги кунда глобал мамлакатлар билан бевосита бир майдонда фаолият юритадиган, умуман олганда, нафақат ушбу давлат турган минтақадагина эмас,  жаҳон сиёсий тартиботига жуда кўп ижобийлик, барқарорлик олиб кирадиган йирик минтақавий салтанат даражасида бўла олиши учун кўп иш қилди.

Женевадаги БМТ бўлими бош директори котибияти раҳбари Давид Чикваидзе давлат тепасида сўнгги ўттиз йил мобайнида тажрибали ва ҳамма ҳурмат қиладиган залворли сиёсатчи турган барқарор ва бақувват давлат сифатида Қозоғистоннинг ўрни бугунги кунда жуда муҳимлигини таъкидлади. Бу мақом мамлакатнинг Суриядаги зиддиятларни ҳал қилиш учун Астана майдончасини ажратиб бериши учун замин яратди. У Женева музокараларига қўшимча бўлди ва Қозоғистон пойтахтини жаҳоннинг воситачилик қила оладиган нейтрал шаҳарлари қаторига олиб чиқди.

ДАВИД ЧИКВАИДЗЕ, ЖЕНЕВАДАГИ БМТ БЎЛИМИ БОШ ДИРЕКТОРАТИ КОТИБИЯТИ РАҲБАРИ:

-  Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича Махсус элчи бошқармасидаги ҳамкасбларим билан тез-тез бирга бўламан. Айтишим лозимки, улар айнан Астана майдончасини  ўта юқори баҳолайди. Ҳозирча фақат ўша ерда деэскалация масалаларида ҳаракат борлигини  тан олишади. Қозоғистон, Нур-Султон, Алмати дунё динлари масаласида ҳам, ядровий қуролсизланиш масаласида ҳам шундай нейтрал майдонча ролини ўйнаган ва келажакда ҳам шундай бўлади. Буларнинг барчаси ягона ва айни бир давлатчилик ҳокимияти, давлатчилик фикри фалсафий йўналишининг турли томонлари.

БМТ вакили очиқ ва мустақил Қозоғистон узоқ ва яқин хориждаги барча ҳамкорлари билан яхши қўшничилик, дўстлик алоқаларини ўрнатишга муваффақ бўлди, деб ҳисоблайди БМТ вакили.

ДАВИД ЧИКВАИДЗЕ, ЖЕНЕВАДАГИ БМТ БЎЛИМИ БОШ ДИРЕКТОРАТИ КОТИБИЯТИ РАҲБАРИ:

 - Бу ақлли, доно, узоқни кўра оладиган ва ҳар томонлама мукаммал инсон давлат тепасида тургани туфайлидир. Шу каби у кадрлар сиёсатини ҳам юритди. Биласизми, америкаликларда «american success story» ибораси бор. Мен худди шу каби қозоғистонликларнинг ҳам «success story»си – Қозоғистоннинг ютуқлар тарихи бор, деб ўйлайман.

Халқаро экспертлар, сиёсатчилар ва дипломатлар Қозоғистоннинг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев сайёрамиз миқёсидаги тарихий шахслар қаторида эканлигига ишонч билдиришди. У алоҳида қобилият – кўп йиллар аввал мамлакат ўз тараққиёти давомида нималарга қараб интилиши зарурлигини кўра олиш қобилиятига эга давлат раҳбарларидан бири.

Фото: sputniknews.kz