Осиё конституцион судлари вакиллари Сеулда учирашди

Осиё конституцион судлари вакиллари Сеулда учирашди

Қозоғистон ва Корея турли соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаяпти. Шу жумладан ҳуқуқшунослик бўйича ҳамкорлик кўзда тутилган. Сеулда мамлакатимиз ҳуқуқшунослари ҳамкасблари билан тажриба алмашишди. Бу ерда конституцион судлар ҳамжамияти ва шу каби Осиё институтлари симпозиуми бўлиб ўтди. Қозоғистон Конституцион кенгаши раиси маслаҳатчиси Хабилсаят Абишев конституция роли ҳақида сўзлади ва анкета саволларига жавоб берди. Бу ҳамжамият аъзолари учун Қозоғистонда конституциявий назоратни батафсил ўрганишга имкон беради. Симпозиум иштирокчиларига сўнгги 30 йил давомида Корея конституцияси роли ва унга киритилган ўзгаришлар ҳақида ҳикоя қилинди. Ташкилотчилар фикрича, Сеуль учрашуви Осиёда қонун устиворлигини рўёбга чиқариш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш бобида қўшма тадқиқотлар учун асос бўла олади. Қозоғистон 2014 йилдан буён мазкур ташкилот аъзоси ҳисобланади.

ХАБИЛСАЯТ АБИШЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИОН КЕНГАШИ РАИСИ МАСЛАҲАТЧИСИ:

 - Кореяда конституцион суд 1988 йилда ташкил қилинган. Демократик ривожланиш йўлига улар анча эртароқ киришган. Бугунда эса сиёсий ташкилотлар, фуқаролар жамияти ривожланиши туфайли у ривожланган етакчи давлатлар қаторига кирди. Қозоғистон халқи янгиликларга ўч, тез ўзлаштиради. Кўп нарсаларни халқимиз фаоллиги ва ташаббускорлиги туфайли амалга ошира оламиз.

Фото: ukrinform.ru