Қозоғистоннинг глобал ташаббуслари

Қозоғистоннинг глобал ташаббуслари

Қозоғистоннинг ядро қуролига қарши ташаббуси бутун дунёга маълум. Халқаро ташкилот вакиллари, сиёсатчи ва нуфузли экспертлар республикамиз жаҳон миқёсида ядровий қуролсизланиш ва ядро қуролини тарқатмасликка қўшаётган салмоқли ҳиссасини юқори баҳолаяпти. Шу қаторда Семей полигонининг ёпилиши ва Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд барпо этилишини кўрсатиш мумкин.

КАДЗУЯ ЯСУДА – «ДАЙГО ФУКУРЮ-МАРУ» ТИНЧЛИК ИЖТИМОИЙ ЖАМҒАРМАСИ КОТИБИЯТИ ДИРЕКТОРИ:

 - Жамғарманинг асосий мақсади – одамларга атом қуроли нақадар хавфли эканлигини эслатиб туриш. Шу сабабдан Семей полигони фожиаси ҳақида гапириш керак.  Келгусида қозоғистонлик ҳамкасблар билан тиғиз ҳамкорликни давом эттирамиз. Қозоғистон ядровий қуролсизланиш ва жаҳон миқёсида ядро қуроли тарқалмаслиги ғоясини фаол илгари суряпти. Ўша даҳшатли воқеаларни ҳамма ёдда тутиши ва унутмаслиги учун қўлимиздан келганча курашиш зарур.

Айни вақтда тинч атом ускуналари яратиш ва фойдаланиш бўйича катта ишлар қилиняпти. Жаҳондаги энг кўп табиий уран захирасига эга мамлакат атом технологиясини фуқаролар ҳаётини яхшилаш учун фойдаланиш тарафдори. Мамлакат Европа ядро тадқиқотлари маркази билан ҳамкорлик қилиш ниятида. Қозоғистонлик олимлар ушбу ташкилотда тажриба орттириши ва ишлаши мумкин. Энг ривожланган ва технологик жиҳозланган барча лабораториялар улар ихтиёрида бўлади. Ташкилотнинг илмий базаси тиббиётни янада ривожлантириш учун ҳам фойдали. Қозоғистон учун юқори технологик ишланмалар яратиш ва онкологик касалликларни даволашнинг замонавий усулларини қўллаш имконияти пайдо бўлади.

ҚАНАТ БЎЗУМБАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРИ:

 - Бизда марказнинг барча ускуналари ва лабораторияларидан турли йўналишларда фойдаланиш имконияти бўлади. Ҳеч қандай аъзолик бадали тўланмайди. Олимларимиз у ерда бир неча йил ишлаши зарур. Натижаларни кўриб чиқамиз ва чуқур таҳлил асосида ҳамкорликни давом эттириш юзасидан қарор қабул қиламиз. 

Фото: cisp-astana.kz