Қозоғистон ва UNCTAD алоқалари мустаҳкамланмоқда

Қозоғистон ва UNCTAD алоқалари мустаҳкамланмоқда

Қозоғистон Шарқ ва Ғарб ўртасида савдо йўлагини ривожлантиришда фаол иштирок этмоқда. БМТ савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси Бош котиби Мукиса Китуйи шундай фикр билдирди. Айтишича, Қозоғистон Собиқ Иттифоқ мамлакатлари орасида минтақавий иқтисодий интеграцияни ривожлантириш бўйича пешқадамлик қилаяпти. Экспертлар фикрича, республиканинг ижобий жиҳати - юқори инвестицион жозибадорлигида. Хорижлик тадбиркорлар мамлакатимиз билан бизнес-ҳамкорликни барча йўналишда кенгайтиришга тайёр.

МУКИСА КИТУЙИ, БМТ САВДО ВА ТАРАҚҚИЁТ БЎЙИЧА КОНФЕРЕНЦИЯСИ БОШ КОТИБИ:

 - Қозоғистон советлар тизими даврида ҳам минтақавий иқтисодий интеграцияни ривожлантиришда пешқадамлар қаторида бўлган. У ўз қонунчилигида рақобатни кучайтириш ва давлат ташкилотларининг бу борадаги ўрнини кенгайтиришга катта эътибор қаратган. Бизнес учун рақобатли муҳит яратишда бу қарорлар катта ўрин тутади. Яъни, мазкур тадбирлар раҳбарият иш кўзини билишини кўрсатади.

Иккинчидан – “Астана – 1” электрон рўйхатга олиш тизими лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишларда Қозоғистоннинг муваффақиятини такрорлашни истаётган қўшни мамлакатлар: Туркманистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Беларус мамлакатларининг  қизиқиши. Улар Қозоғистонда божхона бошқаруви ва автоматлаштириш бўйича минтақавий марказ барпо этиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр. Бу муваффақиятли ҳамкорлик учун муҳим соҳа.

Шунингдек, денгизга чиқа олмайдиган мамлакатлар салоҳиятини очиб беришга оид мулоқотимизни ҳам тилга олиш даркор. Давлатингизда булар учун транзит юк ташишлар, Марказий Европа ва Ғарбий Осиё билан минтақавий интеграция инфратузилмаларни ривожлантириш бўйича йиғилишлар ўтказиляпти.