Хорижлик экспертлар Қозоғистон Республикаси Президенти ҳақида

Хорижлик экспертлар Қозоғистон Республикаси Президенти ҳақида

Қосим-Жўмарт  Тўқаевнинг салмоқли дипломатик тажрибаси бор. Бу эса унинг давлат раҳбари сифатидаги фаолиятида фойда бериши шубҳасиз. Европа Парламенти депутати Тьерри МариАни шундай ҳисоблайди. Француз сиёсатчиси янгидан сайланган Қозоғистон президентини хорижлик сиёсатчилар яхши билиши ва ҳурматлашини алоҳида таъкидлади.

ТЬЕРРИ МАРИАНИ,  ЕВРОПА ПАРЛАМЕНТИ ДЕПУТАТИ:

- Президентнинг дипломатия соҳасида тажрибага эгалиги унинг устун жиҳатларидан бири, деб ўйлайман. Мен жаноб Тўқаев билан Сенат раҳбари бўлиб ишлаётганида учрашганман, шунингдек, у Парижга ҳам келган. Аввало халқаро даражада таниқли бўлгани учун ҳам кўпчилик ҳурматига сазовор. Қозоғистонликлар уни танлаган экан, демак, яхши президент бўла олади.

Буюк Британия собиқ ташқи ишлар вазири Жек Стро Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг дипломатик қобилиятини алоҳида кўрсатиб ўтди. 2000-йилларда у билан бир хил лавозимда ишлаётганида, ҳамкасблар турли муҳим сиёсий масалаларни муҳокама қилишда кўп марта юзма-юз келган. Бирлашган Қироллик ташқи алоқалар идораси собиқ раҳбари мамлакатимиз мустақилликка эришгач, ютуқлари билан жаҳонни кўп бора ҳайратлантирганини эслайди.

ДЖЕК СТРО, БУЮК БРИТАНИЯ СОБИҚ ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИ:

- Мен Президент Тўқаевни ва унинг дипломат сифатида ташқи ишлар вазири лавозимида халқаро муносабатларда нималарга эришганини яхши биламан. Дипломатия ҳар қандай давлат учун жуда муҳим, аммо унинг Қозоғистон каби мамлакатда аҳамияти жуда юқори. Бирлашган Қироллик Қозоғистон билан юксак даражада муносабатлар ўрнатган. Давлатингиз молиявий марказ сифатида яхши ривожланиб боряпти. Биз бу жараён қандай давом этаётганини кузатиб борамиз.

Қосим-Жўмарт Тўқаев биринчи президент Нурсултон Назарбоев бошлаб берган Қозоғистонни дунёнинг энг ривожланган давлатлари қаторига олиб чиқиш сиёсатини давом эттиради, дейди қирғиз экспертлари. Амалдаги давлат раҳбарининг ҳукуматда, парламент ва Ташқи ишлар вазирлигидаги фаолияти мобайнида тўплаган тажрибаси етарли. Шунинг учун ҳам аналитиклар янги президент билан биргаликда мамлакатни жадаллашган тараққиёт даври кутаётганига ишонади.

ТЎҚТЎҒУЛ КАКЧЕКЕЕВ, ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИ ҚОШИДАГИ ЖАМОАТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ РАИСИ:

- Жуда кенг дунёқарашга эга, Машриқ ва Мағриб, Шимол ва Жануб сиёсий технологияларидан бохабар инсон. Қосим-Жўмарт Тўқаев тенги кам топиладиган мутахассис, бошқарувчи ва сиёсий менежер. Шу билан бирга, у халқаро муносабатларда катта тажрибага эга, бу эса давлат бошқаруви учун жуда аҳамиятли фазилатлардан бири.

Фото: akorda.kz