Жараёнлар тинч ва демократи бўлсин

Жараёнлар тинч ва демократи бўлсин

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Қозоғистонда юз бераётган сиёсий воқеалар ривожини эътибор билан кузатмоқда. Нурсултон Назарбоевнинг ҳал қилувчи роли ва унинг тарихий, узоқни кўзлаган ташаббуслари, шунингдек, Президент Қосим-Жўмард Тўқаевнинг хорижий мамлакатлар билан халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси ишончу ҳурмат билан таъкидланяпти. БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енча муддатидан илгари ўтадиган сайловлар ўз вақтида қабул қилинган тўғри қарор, деб таъкидлайди.

МИРОСЛАВ ЕНЧА, БМТ БОШ КОТИБИНИНГ СИЁСИЙ МАСАЛАЛАР БЎЙИЧА ЁРДАМЧИСИ:

Қозоғистонда юз бераётган жараёнлар тинч, демократик шаклда эканлиги жуда муҳим. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Котиби Антониу Гутерриш Қозоғистон Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев ва Президент Қосим-Жўмард Тўқаевга мактуб йўллади. Биз Биринчи Президент Нурсултон Назарбоев ва у раҳбарлик қилган ҳукумат ташаббусларини юқори баҳолаймиз. Бунда аввало Семипалатинск ядро полигони ёпилиши, бугунги кунда ҳам давом этаётган ядро қуролидан холи дунё учун кураш, Бош Котиб Гутерришнинг устувор йўли - муаммоларни олдиндан кўриш ва ҳал этишга доир дипломатик ҳаракатларга қўшган ҳиссасини тилга олиш зарур.

Мирослав Енча барқарор тараққиётнинг 17 мақсадига эришишда Қозоғистон кўрсатаётган кўмакни ҳам таъкидлаб ўтди. Бу мақсадлар БМТ бош умумжаҳон дастурини ташкил қилади. Бундан ташқари, Бош Котиб ёрдамчиси мамлакатимизнинг Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликка қўшаётган ҳиссаси ва зиддиятли вазиятларни бартараф қилишдаги алоҳида ўрни ҳақида ҳам гапирди.

МИРОСЛАВ ЕНЧА, БМТ БОШ КОТИБИНИНГ СИЁСИЙ МАСАЛАЛАР БЎЙИЧА ЁРДАМЧИСИ:

Энг аввало, Сурия муаммоларини ҳал этиш бўйича давом этаётган Астана жараёнини кўрсатиб ўтиш лозим. Музокаралар узоқ давом этиб келаётган мазкур зиддиятни юмшатиш ва уни ҳал этиш йўлларини излашда катта ҳисса қўшди. Шу ўринда 2017-2018 йилларда Қозоғистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг муваққат аъзоси сифатида жуда фаол ишлаганини ҳам айтиб ўтиш зарур. Нурсултон Назарбоев бу даврда турли ташаббуслар билан чиқди, Хавфсизлик кенгаши фаолиятида сезиларли из қолдирди.

Мирослав Енча, шунингдек, Президент Қосим-Жўмард Тўқаевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги фаолиятига юксак баҳо берди.

Фото: kazpravda.kz